Бир йилдан кейин Кадўрламар ва унинг иттифоқчилари лашкарлари билан келиб, Аштарўт–Карнайимдаги Рафа халқини, Хомдаги Зуз халқини, Хиратайим текислигидаги Эйим халқини,
Сўнгра улар орқага қайтиб, Эн–Мишпат шаҳрига келдилар ва Омолекларнинг бутун ерларини, шунингдек, Хазазон–Тамарда яшаётган Амор халқини қўлга олдилар. (Эн–Мишпат ҳозир Кадеш, деб юритилади.)
Шундай қилиб, босқинчилар Садўм ва Ғамўрани талон–тарож қилиб, у ердаги ҳамма бойликларни, ғамлаб қўйилган озиқ–овқатларини олиб, ўз йўлларига кетдилар.
Бир одам босқинчилардан қутулиб, иброний Ибромнинг ёнига қочиб борди ва бўлган воқеани унга сўзлаб берди. Ибром бу пайтда Амор халқидан бўлган Мамре деган одамнинг эманзори ёнида чодир тиккан эди. Мамре ва унинг Эшкўл, Онар деган укалари Ибромнинг иттифоқчилари эдилар.
Ибром Лутнинг асирга олинганини эшитгач, ўз хонадонида туғилган ҳамма қуролли одамларни тўплади. Улар 318 киши эди. У Кадўрламарнинг лашкари ортидан қувиб, Дан шаҳрида уларга етиб олди.
Ибром ўша ерда одамларини гуруҳларга бўлиб, тунда ҳар томондан уларга ҳужум қилди. Кадўрламарнинг лашкари қочди, лекин Ибром уларни Дамашқнинг шимолидаги Хўвах шаҳригача қувлаб борди.
Ибром билан унинг иттифоқчилари ҳамма нарсани — ўлжа олинган нарсаларни, Ибромнинг жияни Лутни ва унинг мол–мулкини, аёлларни ва бошқа асирларни қайтариб олиб келдилар.
Ибром Кадўрламар ва унинг иттифоқчилари устидан ғалаба қилиб қайтиб келаётганда, Садўм шоҳи уни кутиб олгани Шовей сойлигига келди. (Шовей сойлиги Шоҳ сойлиги, деб ҳам аталган.)
Йигитларимнинг еб–ичганидан ташқари, мен сендан ҳеч нарса олмайман. Мен билан бирга борган иттифоқчиларим Онар, Эшкўл ва Мамре ҳам ўзларининг улушларини олишсин.