Бу чўрингизнинг икки ўғли бор эди. Иккови далада жанжаллашиб қолишибди. Ўша ерда уларни ажратиб қўядиган бирор кимса йўқ экан, биттаси иккинчисини уриб ўлдириб қўйибди.
Энди эса бутун қавмим бу чўрингизга қарши чиқиб: “Биродарини ўлдирганни бизнинг қўлимизга бер, биродарини ўлдиргани учун ундан қасос оламиз, қотилни ўлдирамиз, меросхўрини йўқ қиламиз”, дейишяпти, охирги умид нишонамдан ҳам айиришмоқчи. Агар яна фожиа юз берадиган бўлса, ер юзида эримнинг номини давом эттирадиган бирор кимса қолмайди–ку.
— Бу айтганларингнинг ҳаммасида Йўабнинг қўли борми? — деб сўради шоҳ. Аёл унга шундай жавоб берди: — Тўғриси, шоҳ ҳазратлари, сиздан ҳеч нарсани яшириб бўлмас экан! Ҳа, бу чўрингизга шу гапларни ўргатган ва буйруқ берган — қулингиз Йўаб бўлади.
Сочини кўтариб юриш оғирлик қилгани учун ҳар йил олдирарди. Олдирган сочини тортиб кўрганда, сочининг оғирлиги шоҳликдаги ўлчов бўйича беш юз мисқол чиқарди.
Ниҳоят, Йўабни шоҳ ҳузурига жўнатмоқчи бўлиб, бу ҳақда унга хабар берди. Аммо Йўаб Абсаломникига келишни истамади. Абсалом иккинчи марта хабар юборди. Йўаб яна келмади.
Абсалом унга шундай жавоб берди: — Сенга, меникига кел, сени шоҳ ҳузурига жўнатаман, деб хабар берган эдим. Сен орқали шоҳга: “Гашурдан нега келдим? Қайтанга ўша ерда қолганимда, менга яхшироқ бўларди”, деган гапларни етказмоқчи эдим. Энди шоҳ ҳузурига борай. Агар менинг айбим бўлса, ўлдирсин.