Шоул хонадонида Зибах деган бир хизматкор бор эди. Уни Довуднинг ҳузурига чақириб келишди. — Сенмисан, Зибах? — деб сўради шоҳ. — Ҳа, жаноби олийлари, менман, — деди Зибах.
— Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг иноятини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ, — деди Зибах.
— Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга: