Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Шоҳ Довуд анча кексайди. Уни кўрпа–тўшаклар билан ўраб ташлашса ҳам, ҳеч исимас эди. |
| 2 |
| Шунда аъёнлари Довудга айтишди: — Ҳазрати олийлари учун ёш, бокира қиз қидириб топсак. Ўша қиз шоҳимиз олдида бўлсин, парвариш қилсин, шоҳимизнинг қучоғида ётсин. Ана шунда шоҳ ҳазратлари исийдилар. |
| 3 |
| Шундай қилиб, бутун Исроил ҳудуди бўйлаб чиройли, бўйи етган қизни қидирдилар. Ниҳоят, Шунамлик Обиша исмли қизни топиб, шоҳ ҳузурига олиб келишди. |
| 4 |
| Қиз ғоятда гўзал эди. У шоҳни парвариш қилиб, унинг хизматида бўлди. Лекин шоҳ қизга яқинлашмади. |
| 5 |
| Абсалом вафот этгандан кейин, Довуднинг Хаггитдан туғилган Одониё исмли ўғли “Мен шоҳ бўламан”, деб ўзини жуда катта тутадиган бўлиб қолди. У ўзига жанг аравалари, чавандозлар ва элликта қўриқчи олди. |
| 6 |
| Отаси эса “Нима учун сен бундай қиляпсан?” деб ҳеч қачон уни тергамади. Одониё Абсаломдан кейингиси бўлиб, жуда чиройли йигит эди. |
| 7 |
| У Зеруя ўғли Йўаб ва руҳоний Абуатарга маслаҳат солди. Иккови ҳам Одониё тарафига ўтдилар. |
| 8 |
| Лекин руҳоний Зодўх, Ёҳайидо ўғли Бинаё, пайғамбар Натан, Шимах, Рей ва Довуднинг қўриқчилари Одониё томонга ўтмадилар. |
| 9 |
| Одониё Эн–Рўғол булоғи бўйидаги Зўхалат тоши ёнида қўй, буқа ва боқилган бузоқларни қурбонлик қилиб, ҳамма ака–укаларини — шоҳ ўғилларини, шоҳга қарашли барча Яҳудо аъёнларини таклиф қилди. |
| 10 |
| Пайғамбар Натанни, Бинаёни, шоҳнинг қўриқчиларини, укаси Сулаймонни эса таклиф қилмади. |
| 11 |
| Шундан сўнг Натан Сулаймоннинг онаси Ботшевага деди: — Хаггитдан туғилган Одониё ўзини–ўзи шоҳ қилганини, Довуд ҳазратлари эса бу аҳволдан бехабар эканини эшитмадингми? |
| 12 |
| Энди мен сенга шундай маслаҳат бераман: Сен ўзингнинг ва ўғлинг Сулаймоннинг ҳаётини қутқар. |
| 13 |
| Шоҳ Довуд саройига бориб, унинг ҳузурига киргин. Шоҳга шундай деб айт: “Шоҳ ҳазратлари бу чўрисига, мендан кейин ўғлинг Сулаймон шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради, деб ваъда бермаганмидилар?! Нимага энди Одониё шоҳ бўлиб қолди?” |
| 14 |
| Сен у ерда шоҳ билан суҳбатни давом эттираётганингда, мен орқангдан кириб, сенинг гапингни қўллаб–қувватлайман. |
| 15 |
| Ботшева бориб, шоҳ Довуднинг хонасига кирди: шоҳ жуда мункиллаб қолган, Шунамлик Обиша эса унинг хизматини қилаётган эди. |
| 16 |
| Ботшева шоҳга эгилиб таъзим қилди. — Тила тилагингни, — деди шоҳ. |
| 17 |
| Ботшева унга деди: — Шоҳ ҳазратлари! Бу чўрингизга ўз Эгангиз Худо номи билан онт ичиб “Мендан кейин ўғлинг Сулаймон шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради”, деб ваъда берган эдингиз–ку. |
| 18 |
| Энди эса Одониё шоҳ бўлиб қолибди. Шоҳ ҳазратлари эса бу ҳақда ҳеч нарса билмайдилар. |
| 19 |
| У бир талай буқа, боқилган бузоқ ва қўйлар сўйиб, шоҳимизнинг ҳамма ўғилларини, руҳоний Абуатарни, лашкарбоши Йўабни таклиф қилибди. Қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмабди. |
| 20 |
| Шоҳ ҳазратлари! Жамики Исроил халқининг кўзлари сизга қадалган, ўзингиздан кейин тахтга ким ўтиришини сиз эълон қилишингизни кутишяпти. |
| 21 |
| Акс ҳолда шоҳ ҳазратлари оламдан ўтиб, ота–боболари ёнига кетганларида, мен ва ўғлим Сулаймон хиёнаткордай бўлиб қоламиз. |
| 22 |
| Ботшева шоҳ билан гаплашаётганда, пайғамбар Натан келиб қолди. |
| 23 |
| Шунда шоҳга: “Пайғамбар Натан шу ердалар, сизни кўрмоқчилар”, деб хабар беришди. Натан шоҳ ҳузурига кирди–ю, ер ўпиб унга таъзим қилди. |
| 24 |
| Кейин у шоҳга деди: — Шоҳ ҳазратлари! Сиз “Мендан кейин Одониё шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради”, деб айтган эдингизми? |
| 25 |
| У бугун чиқибоқ бир талай буқа, боқилган бузоқ, қўйлар сўйиб, шоҳнинг ҳамма ўғилларини, қўшинингизнинг лашкарбошиларини ва руҳоний Абуатарни таклиф қилди. Ҳаммалари Одониёнинг ҳузурида еб–ичиб ўтиришибди, “Яшасин шоҳ Одониё!” деб бақиришяпти. |
| 26 |
| Мен, қулингизни, руҳоний Зодўхни ва Ёҳайидо ўғли Бинаёни, қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмади. |
| 27 |
| Буларнинг ҳаммаси шоҳ ҳазратларининг хоҳишига кўра бўлдими? Шоҳ ҳазратлари ўзларидан кейин тахтга ким ўтириши ҳақида биз, қулларига нега аён қилмадилар? |
| 28 |
| Шунда Довуд “Ботшевани менга чақиринглар!” — деди. Ботшева кириб, шоҳ қаршисида турди. |
| 29 |
| null |
| 30 |
| Шоҳ онт ичиб айтди: — Мени ҳар қандай балолардан доимо сақлаб келган Худойим шоҳид! Мен Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан онт ичиб, сенга “Ўғлинг Сулаймон мендан кейин шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради”, деб ваъда берган эдим. Ўша онтимни бугун адо этаман. |
| 31 |
| Ботшева ер ўпиб, шоҳга таъзим қилди: — Шоҳимиз Довуд ҳазратлари дунё тургунча турсинлар! |
| 32 |
| — Руҳоний Зодўхни, пайғамбар Натанни, Ёҳайидо ўғли Бинаёни менинг ҳузуримга таклиф қилинглар! — деди шоҳ Довуд. Улар шоҳ ҳузурига кириб келдилар. |
| 33 |
| Шундан сўнг шоҳ уларга: — Ёнингизга шоҳингизнинг қўриқчиларини олинглар, — деди. — Ўғлим Сулаймонни менинг хачиримга ўтқазиб, Гихўн булоғига олиб боринглар. |
| 34 |
| У ерда руҳоний Зодўх ва пайғамбар Натан Сулаймоннинг бошига мой суртиб, уни Исроил шоҳи қилсинлар. Кейин бурғу чалиб, баланд овоз билан: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб айтинглар. |
| 35 |
| Сўнг унинг орқасидан қайтиб келинглар. У келгач, менинг тахтимга ўтирсин, менинг ўрнимга шоҳ бўлсин. Мен уни Исроил ва Яҳудонинг ҳукмдори қилиб тайинладим. |
| 36 |
| Бинаё шоҳга қарата: — Омин! Шоҳимиз ҳазратларининг Худоси — Эгамизнинг амри ҳам шундай бўлсин! — деди. |
| 37 |
| — Эгамиз доим шоҳ ҳазратлари билан бўлган эди. Бундан кейин У Сулаймонга ёр бўлсин, Сулаймоннинг тахтини шоҳимиз Довуд ҳазратлари тахтидан ҳам юксак қилсин. |
| 38 |
| Руҳоний Зодўх, пайғамбар Натан, Ёҳайидо ўғли Бинаё, шоҳнинг Харетлик ва Палатлик қўриқчилари Сулаймонни шоҳ Довуднинг хачирига ўтқазиб жўнадилар. Ниҳоят, уни Гихўн булоғига олиб келдилар. |
| 39 |
| Руҳоний Зодўх чодирдан олиб келган мой солинган қўчқор шохини олиб чиқди ва Сулаймоннинг бошига мой суртди. Кейин бурғу чалдилар. Шунда бутун халқ: “Яшасин шоҳ Сулаймон!” деб қичқирди. |
| 40 |
| Халқ Сулаймонга эргашиб, най чалиб, ўйин–кулги қилиб кетди. Халқнинг қийқириғидан гўё ер титраб кетди. |
| 41 |
| Одониё ва ҳамма таклиф қилинганлар таомни еб бўлар–бўлмас, шовқин–суронни эшитиб қолдилар. Йўаб бурғу овозини эшитиб: “Нимага бунчалик шовқин? Шаҳарни ларзага келтиради–я”, — деди. |
| 42 |
| У гапини тугатмаган ҳам эдики, руҳоний Абуатарнинг ўғли Йўнатан кириб келди. — Кел, — деди Одониё унга, — сен улуғ одамсан, яхши хабар олиб келяпсан–ов. |
| 43 |
| — Йўқ, шоҳимиз Довуд ҳазратлари Сулаймонни шоҳ қилиб кўтардилар, — деб жавоб берди Йўнатан. |
| 44 |
| — Шоҳ Довуд у билан бирга руҳоний Зодўхни ва пайғамбар Натанни, Бинаёни, ўзининг Харетлик ва Палатлик қўриқчиларини юборди. Улар Сулаймонни шоҳнинг хачирига ўтқазишди. |
| 45 |
| Руҳоний Зодўх ва пайғамбар Натан Гихўн булоғида Сулаймоннинг бошига мой суртиб, шоҳ қилдилар. У ердан шод–хуррам бўлиб қайтиб келишди. Шунинг учун шаҳар ола–ғовур бўлиб қолди. Сизлар эшитаётган шовқин–суроннинг боиси шудир. |
| 46 |
| Сулаймон шоҳлик тахтига ўтирибди. |
| 47 |
| Шоҳнинг аъёнлари Довуд ҳазратларини табриклаш учун келиб шундай дейишди: “Сулаймоннинг номини Худойингиз сизнинг номингиздан ҳам кўпроқ улуғласин, унинг тахтини сизнинг тахтингиздан ҳам юксалтирсин.” Шоҳ эса тўшагида ётганича Худога сажда қилиб, |
| 48 |
| бундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бугун кўзларим очиқлигида зурриётимдан биттасини тахтга ўтқазди.” |
| 49 |
| Одониёнинг меҳмонлари қўрқув ичида ўринларидан туриб, ҳаммаси ҳар ёққа тарқалиб кетдилар. |
| 50 |
| Одониё ҳам Сулаймондан қўрққанидан ўрнидан турди–ю, қочиб бориб, қурбонгоҳнинг бурчагидан маҳкам ушлаб олди. |
| 51 |
| Сулаймонга шу хабарни олиб келдилар: “Одониё шоҳ Сулаймондан қўрқяпти, у қурбонгоҳнинг бурчагини маҳкам ушлаб олиб, Сулаймон, бу қулимни ўлдирмайман, деб олдин менга сўз берсин, деяпти.” |
| 52 |
| — Агар у менга содиқ бўлса, — деди Сулаймон, — бирорта тукига зарар етмайди. Борди–ю, кўнглида ёмонлик бўлса, бошини оламан. |
| 53 |
| Шоҳ Сулаймон одам юбориб, Одониёни қурбонгоҳдан олдириб келди. Одониё келиб, шоҳ Сулаймонга таъзим қилди. Шундан сўнг Сулаймон: “Бор, уйингга жўна!” — деди унга. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/1kings/001.mp3
22
1