Исроил халқи Миср юртидан чиққанларига 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил тахтига ўтирганига тўрт йил бўлган эди. У ўша йилнинг иккинчи ойида — Зив ойида Эгамизнинг уйини барпо қилишни бошлади.
Биринчи қаватнинг кенглиги 5 тирсак, иккинчи қаватнинг кенглиги 6 тирсак, учинчи қаватнинг кенглиги 7 тирсак эди. Сулаймон уйнинг деворларини, ён хоналарнинг ҳажмига мослаб, зинапоя шаклида қурдирди. Шу сабабдан ён хоналар уйнинг деворига тақалмаган эди.
Уй қурилиши учун тошлардан фойдаланилди. Тошлар коннинг ўзида йўниб тайёрланди. Шу сабабдан уй қурилаётганда, на болға, на болта, на бирор темир асбоб овози эшитилди.
— Мана, сен уйни қуряпсан. Агар Менинг фармонларимга кўра юрсанг, қонун–қоидаларимга риоя этсанг, ҳамма амрларимга итоат қилсанг, ўшанда отанг Довудга берган ваъдаларимни сен орқали бажараман.
Ички хона уйнинг ичкарисига қурилган бўлиб, ердан шифтига қадар садр ёғочи билан ажратилган эди. Бу хона Энг муқаддас хона, деб аталди. Бу хонанинг бўйи 20 тирсак чиқарди.
Ўша хонанинг узунлиги ички тарафдан 20 тирсак, кенглиги 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани тоза олтин билан қоплатди. Садр ёғочидан ясалган тутатқи қурбонгоҳини ҳам олтин билан қоплатди.
Шундай қилиб, Сулаймон уйнинг ҳамма жойини бошдан охиригача олтин билан қоплатди. Энг муқаддас хонанинг кираверишидаги тутатқи қурбонгоҳини ҳам тамомила олтин билан қоплади.
ўн биринчи йилнинг саккизинчи ойида — Бул ойида лойиҳага биноан батамом, ҳамма икир–чикиригача қуриб битказилди. Шундай қилиб, Сулаймон уйни етти йил давомида бунёд қилди.