Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнингаҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим.
Ваҳоланки, Исроил халқининг Худоси Эгамиз бутун отам хонадонидан мени танлаб олди. Мени то абад Исроилнинг шоҳи қилди. У Яҳудо қабиласини етакчи қилиб танлади, Яҳудо қабиласидан эса отамнинг хонадонини раво кўрди, отамнинг ўғиллари орасидан эса мени мамнунлик ила бутун Исроил устидан шоҳ қилди.
Шунинг учун энди Эгамизнинг жамоаси Исроил халқининг кўзи ўнгида ва Худойимизнинг гувоҳлигида сизларга айтайин: Эгангиз Худонинг амрларини битта қолдирмай бажаринг. Ана шунда сизлар мана шу ҳосилдор юртга эгалик қиласизлар, болаларингизга ҳам уни абадий мерос қилиб қолдирасизлар.
Энди Сулаймон ўғлим, отанг Худони тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади.
Довуд Маъбад биноларининг, омборхоналарининг, бошқа хоналарининг ва Энг муқаддас хонанинг, яъни гуноҳдан поклаш жойининг чизма лойиҳаларини ўғли Сулаймонга берди.
Руҳонийлар ва левиларнинг тузумига, уларнинг Эгамизнинг уйида қилинадиган барча хизматларига ва хизмат пайтида фойдаланадиган барча ашёларга оид кўрсатмалар берди.
тутатқи қурбонгоҳи. Бундан ташқари, олтин араванинг, яъни қанотларини ёйиб, Эгамизнинг аҳд сандиғини қоплаб турган олтин карубларнинг лойиҳасини ҳам Сулаймонга берди.
Мана, руҳонийлар ва левилар гуруҳлари Худонинг уйидаги ҳар қандай хизматни қилишга тайёр бўлиб турибдилар. Моҳир ҳунармандлар сенга жони билан ёрдам берадилар. Бутун халқ ва уларнинг йўлбошчилари амрингга мунтазирдир.