Эгамиз отамга шундай деган эди: — Халқим Исроилни Мисрдан олиб чиққан кунимдан бери Мен улуғланадиган уй барпо қилиш учун Исроил қабилаларининг бирорта шаҳрини танламаган эдим, бирорта одамни халқимга ҳукмрон қилиб сайламаган эдим.
У супанинг устида турар эди. Бу супани Сулаймон бронзадан ясаб, уни ҳовлининг ўртасига ўрнатган эди. Супанинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, баландлиги уч тирсак эди. Сулаймон бутун Исроил жамоаси олдида тиз чўкиб, қўлларини кўкка чўзганча,
ибодат қила бошлади: “Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! На кўкда, на ерда Сенга ўхшаши йўқ. Сенга бутун қалби билан боғланиб, Сен кўрсатган йўлдан юрадиган қулларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан.
Сен: “Мен ўша ерда улуғланай”, деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла.
Улар Сенга қарши гуноҳ этганлари учун осмон беркилиб, ёмғир ёғмаганда, улар ўша уйга қараб, Сени яна тан олиб илтижо қилсалар, Сен уларни гуноҳлари учун жазолаганингда, тавба қилсалар,
қулларинг Исроил халқига самодан туриб қулоқ сол, уларнинг гуноҳидан ўт. Уларга тўғри йўл кўрсат, токи ўша йўлдан кетсинлар, кейин халқингга мулк қилиб берган ерга ёмғир ёғдир.
Юртда очарчилик ё ўлат пайдо бўлса, гармсел, занг касали, чигиртка, қурт–қумурсқа босса ёки ўз юртида халқингни ёвлар қамал қилса, ёхуд кулфат, хасталик уларнинг бошига келса,
Сен осмондан — масканингдан туриб қулоқ сол ва уларнинг гуноҳидан ўт. Ҳар бирининг тутган йўлига қара, хизматига яраша бер, токи Сен Ўзинг ота–боболаримизга берган юртда улар умрларининг охиригача Сендан қўрқиб, Сенинг йўлларингдан юрсинлар. Зотан, жамики инсон боласининг кўнглидагини ёлғиз Сен биласан, холос.
Халқинг Исроилдан бўлмаган бегона одам Сени деб узоқ юртдан келса, Сенинг шуҳратинг, қудратинг ва ажойиботларинг ҳақида эшитиб, ўша уйга қараб ибодат қилса,
Сен маконингдан туриб қулоқ сол. Ўша одамнинг сўраганини бажо айла, токи ер юзидаги ҳамма халқлар Сени билишсин, халқинг Исроил каби Сендан ҳайиқадиган бўлсин. Мен барпо қилган шу уй Сенга атаб қилинганини билсин.
Сенинг олдингда улар гуноҳ қилганларида, чунки гуноҳ қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ, Сен ғазабланиб, уларни яқин ёки узоқ юртларга асир қилиб олиб кетадиган душманларнинг қўлига берсанг,