|
| 1 |
|
| “Буларнинг ҳаммасини ўз кўзларим билан кўрганман. Ўз қулоғим билан эшитиб, англаб олганман. |
|
| 2 |
|
| Сизлар билганларни мен ҳам биламан, Сизлар мендан устун эмассизлар. |
|
| 3 |
|
| Қани энди, Қодир Худо билан гаплаша олсам! Худога ўз даъвоимни билдиришни хоҳлайман. |
|
| 4 |
|
| Сизлар эса ёлғонлар тўқийсизлар, Ҳеч фойда келтирмайдиган шифокордайсизлар. |
|
| 5 |
|
| Қанийди, жим ўтирсангиз, Ана ўшанда доно иш қилган бўлардингиз. |
|
| 6 |
|
| Энди менинг арзимга қулоқ солинглар, Шикоятларимга диққат қилинглар. |
|
| 7 |
|
| Ёлғон сўзларингиз, ноҳақ гапларингиз билан Худони ҳимоя қиляпмиз, деб ўйлаяпсизларми?! |
|
| 8 |
|
| Худонинг тарафини олиб, Унга ён босасизларми?! Сизлар Худонинг даъвосини ҳимоя қиласизми?! |
|
| 9 |
|
| Қилаётганларингизни У текшириб кўрса, яхши бўладими? Ёки инсонни алдагандай Уни ҳам алдайсизларми?! |
|
| 10 |
|
| Агар ҳатто хаёлингизда ҳам тарафкашлик қилсангиз, У сизларга албатта танбеҳ беради. |
|
| 11 |
|
| Унинг улуғворлиги юрагингизга ваҳима солмайдими?! Ундан қўрқиб, даҳшатга тушмайсизми?! |
|
| 12 |
|
| Сизларнинг гапингиз кулдай фойдасиз, Ҳимоянгиз лой идишдай кучсиздир. |
|
| 13 |
|
| Энди жим бўлинглар! Мен гапирай. Майли, кейин нима бўлса, бўлсин. |
|
| 14 |
|
| Жонимни хавф остига қўйиб бўлса ҳам, Ичимдагиларни айтаман. |
|
| 15 |
|
| Майли, У мени ўлдирсин. Бошқа умидим йўқ–ку! Ўз ишларимни Унинг олдида ҳимоя қиламан. |
|
| 16 |
|
| Унинг олдига боришга журъат қилганим менинг нажотим бўлади, Ахир, ҳеч бир Худосиз одам Худонинг олдига бора олмайди–ку! |
|
| 17 |
|
| Менинг сўзларимга қулоқ солинглар, Гапларим қулоқларингизга кирсин. |
|
| 18 |
|
| Мен ўз арзимни тайёрлаб қўйдим, Биламан, айбсизлигим исбот бўлади. |
|
| 19 |
|
| Хўш, ким мен билан баҳслашади? Агар мени айбдор, деб топсангиз, Овозимни ўчираман–у ўламан. |
|
| 20 |
|
| Сендан икки нарса сўрайман, эй, Худо, Шуни қилсанг юзимни Сендан яширмайман. |
|
| 21 |
|
| Энди қийноқларингни бас қилгин, Ваҳиманг билан мени қўрқувга солма. |
|
| 22 |
|
| Шундан кейин мени чақир, жавоб бераман, Ёки мен гапирай, Сен эса менга жавоб бер. |
|
| 23 |
|
| Менинг қанча гуноҳу айбларим бор экан? Итоатсизликларимни, гуноҳларимни билдиргин менга. |
|
| 24 |
|
| Нима учун мендан юз ўгирасан, Мени, Ўз душманинг, деб ҳисоблайсан? |
|
| 25 |
|
| У ёқдан–бу ёққа учиб юрган баргни қўрқитасанми, Қуруқ сомонни таъқиб қиласанми? |
|
| 26 |
|
| Менга қарши аччиқ айблар келтиряпсан, Ёшлигимдаги гуноҳларимни эслатяпсан. |
|
| 27 |
|
| Оёқларимни кишанлаб, Юрган йўлларимни пойлайсан, Ҳатто ҳар бир қадамимни ўлчайсан. |
|
| 28 |
|
| Эвоҳ, инсон чирик нарсадай, Куя еган кийимдай йўқ бўлиб кетади.” |
|
|
|
|