Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Руҳим тушган, умрим оз қолган, Қабр мени кутиб турибди. |
| 2 |
| Мазах қилувчилар атрофимни ўраб олган. Адоватларини ўз кўзларим билан кўриб турибман. |
| 3 |
| Эй Худо, Ўзинг мени кафилликка олгин. Ахир, яна ким бор мени қўллайдиган? |
| 4 |
| Сен дўстларимнинг онгини ақл–заковат учун ёпиб қўйгансан, Шунинг учун уларнинг устун бўлишларига йўл бермайсан. |
| 5 |
| Улар ўз фойдасини кўзлаб, дўстларига хиёнат қиладилар. Шундайларнинг фарзандлари кўр бўлсин. |
| 6 |
| Худо мени одамлар орасида кулги қилиб қўйди, Улар юзимга тупуришади. |
| 7 |
| Қайғудан кўзларим хиралашган, Аъзои баданим заифлашиб, қоқ суяк бўлиб қолган. |
| 8 |
| Ўзини покдил деб билганлар мени кўриб ажабланяптилар, Улар мени иккиюзламачи деб ўйлаяптилар. Ўзини айбсиз деб билганлар мендан ғазабланяптилар. |
| 9 |
| Аммо шунга қарамай солиҳ одам ўз йўлида юраверади, Қўли пок бўлган кучайиб кетаверади. |
| 10 |
| Қани энди сизлар келинглар–чи?! Орангиздан бирорта доно инсонни топа олармиканман?! |
| 11 |
| Мана кунларим ўтиб кетди, Режаларим ҳам барбод бўлди, Кўнглимдаги орзуларим пучга чиқди. |
| 12 |
| Дўстларим тунни кун, дейишади, Атрофи қоп–қоронғу, Лекин улар, ёруғлик яқин, деб туриб олишган. |
| 13 |
| Хўш, агар ўликлар диёри менинг уйим бўлса, Тўшагимни зулматда ёзсам, |
| 14 |
| Қабрга, сен отамсан, десам, Қурт–қумурсқаларни, онамсиз, опа–сингилларимсиз, десам, |
| 15 |
| Мен умидли одам бўламанми? Мени, умиди бор, деб ким айтади?! |
| 16 |
| Наҳотки ўликлар диёрида умид бўлса?! Йўқ, тупроқда ётганимда умид бўлмайди. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/job/017.mp3
42
17