|
| 1 |
|
| Аюб шундай жавоб берди: |
|
| 2 |
|
| “Қачонгача мени қийнайсизлар, Гапларингиз билан мени эзасизлар? |
|
| 3 |
|
| Мана, мени ўн марта ҳақоратладингиз! Менга ҳамла қилаверишдан уялмайсизларми? |
|
| 4 |
|
| Агар хато қилганим рост бўлса, Гуноҳим ўзимнинг ташвишим. |
|
| 5 |
|
| Ўзингизни мендан устун қўйяпсиз. Мана бу гуноҳингнинг далили, деб Шарманда бўлганимни кўрсатяпсиз. |
|
| 6 |
|
| Шуни билинглар, Худонинг Ўзи менга ҳақсизлик қилди, Тўрлари билан атрофимни ўради. |
|
| 7 |
|
| “Ўлдиряпти!” деб бақирсам ҳам, Менга ҳеч ким жавоб бермайди. Фарёд қиламан, лекин адолат йўқдир. |
|
| 8 |
|
| Худо йўлимга ғов қўйган, ўтолмайман. Йўлларимни зулмат билан қоплаган. |
|
| 9 |
|
| У бор обрўимни тўккан, Бошимдаги тожимни тортиб олган. |
|
| 10 |
|
| Менга ҳар томондан ҳужум қилди, тамом бўлдим, Дарахтни суғургандай, умидимни суғуриб ташлади. |
|
| 11 |
|
| Унинг ғазаби менга қарши қайнайди, У мени Ўзига душман, деб ҳисоблайди. |
|
| 12 |
|
| Унинг қўшинлари бостириб келади. Мени қамал қилиш ниятида Чодирим атрофида қароргоҳ қуради. |
|
| 13 |
|
| Худо қариндош–уруғимни мендан узоқлаштирди, Танишларим мендан юз ўгирдилар. |
|
| 14 |
|
| Қариндошларим мени тарк этишди. Дўстларим мени унутишди. |
|
| 15 |
|
| Уйимга келган меҳмонлар ҳам, Чўриларим ҳам менга бегонадай қарашади. Уларнинг назарида бир мусофирдай бўлиб қолдим. |
|
| 16 |
|
| Хизматкоримни чақирсам, у жавоб бермайди. Унга ўзим ялиниб боришим керак. |
|
| 17 |
|
| Нафасим хотинимга жирканч бўлиб қолган, Қариндош–уруғларим мендан нафратланади. |
|
| 18 |
|
| Ҳатто ёш болалар ҳам мендан ҳазар қилади. Оёққа турсам, улар мени мазах қилади. |
|
| 19 |
|
| Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади. Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди. |
|
| 20 |
|
| Терию суягимдан бошқа ҳеч нарсам қолмади, Ўлишимга бир бахя қолди. |
|
| 21 |
|
| Эй дўстларим, менга раҳм қилинглар, Ахир, мени Худо урди–ку! |
|
| 22 |
|
| Худо мени қувғин қилгандай, Нима учун сизлар ҳам мени қувғин қиляпсизлар? Мени еб битирдингиз–ку! Ҳали ҳам тўймадингизми? |
|
| 23 |
|
| Қани энди, айтган сўзларим ёзиб қўйилса! Улар китобга туширилса! |
|
| 24 |
|
| Темир қаламу қўрғошин билан Қояга абадий ёзиб қўйилса! |
|
| 25 |
|
| Аммо мен биламан, Менинг Халоскорим ҳаётдир, Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади. |
|
| 26 |
|
| Терим ириб кетган бўлса ҳам, Мана шу танамда Худони кўраман. |
|
| 27 |
|
| Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман, Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас. Юрагим орзиқиб кетяпти! |
|
| 28 |
|
| Агар сизлар: “Мана энди унга қарши чиқамиз! Ахир, кулфатларининг илдизи ўзида–ку”, десангиз, |
|
| 29 |
|
| Ўзингиз жазодан қўрқинг. Худо ғазаби келганда қилич билан жазолайди, Шунда сизлар ҳукм борлигини билиб оласизлар.” |
|
|
|
|