|
| 1 |
|
| Аюб яна гап бошлаб шундай деди: |
|
| 2 |
|
| “Менга адолат қилмай, Қалбимни яралаган Қодир Худо шоҳид! |
|
| 3 |
|
| Танамда Худо ато қилган жон бор экан, Охирги нафасим чиқмагунча, |
|
| 4 |
|
| Оғзимдан фисқу фасод эшитилмас, Тилимдан ёлғон сўзлар чиқмас. |
|
| 5 |
|
| Ҳеч қачон сизлар ҳақ, деб тан олмайман, Ўлгунимча айбсиз эканлигимни рад қилмайман. |
|
| 6 |
|
| Иккиланмай ўзим ҳақлигимни айтавераман, Ҳаёт эканман, виждоним тоза менинг. |
|
| 7 |
|
| Душманим фосиқлардай жазо олсин, Рақибларим ёвузлардай жазолансин. |
|
| 8 |
|
| Худосиз одам ҳаётдан маҳрум бўлганда, Унда қандай умид қолади? Худо уни йўқ қилганда умиди бўладими? |
|
| 9 |
|
| Худосизларнинг бошига кулфат тушганда, Худо уларнинг фарёдига қулоқ тутармикин? |
|
| 10 |
|
| Ахир, улар Қодир Худодан завқ топмайдилар–ку! Улар ҳар доим ҳам Худога илтижо қилмайдилар–ку! |
|
| 11 |
|
| Худонинг қудрати ҳақида сизларга ўргатаман. Қодир Худонинг йўлларини сизлардан яширмайман. |
|
| 12 |
|
| Ахир, ўзингиз буларнинг ҳаммасини кўргансиз–ку! Шунда ҳам бекорчи гапларни гапиришни қўймайсиз. |
|
| 13 |
|
| Фосиқларнинг тақдири қуйидагичадир, Қодир Худо золимларнинг бошига солгани мана шудир: |
|
| 14 |
|
| Уларнинг фарзандлари кўпайса ҳам, Барибир урушда ҳалок бўлади. Зурриёти ҳеч қачон нонга тўймайди. |
|
| 15 |
|
| Тирик қолганларини ўлат нобуд қилади, Бевалари эса аза ҳам тутолмайди. |
|
| 16 |
|
| Кумушлари чангдай кўп бўлса ҳам, Кийим–кечаклари уюм–уюм бўлса ҳам, |
|
| 17 |
|
| Ўша кийимларни солиҳлар кияди, Кумушларини эса айбсизлар бўлиб олади. |
|
| 18 |
|
| Фосиқларнинг уйлари қуш инидай мўрт бўлади, Дала қоровулларининг капалари сингари бўлади. |
|
| 19 |
|
| Фосиқлар кечқурун ёстиққа бош қўйганда бой бўлса, Кўзларини очиб қараганда, бор бойликлари йўқолиб кетган бўлади. |
|
| 20 |
|
| Ваҳима уларни сув тошқинидай босади, Тунда бўронлар уларни учириб кетади. |
|
| 21 |
|
| Шарқ шамоли уларни олиб кетади, Фосиқларни ўз жойларидан супуриб ташлайди. |
|
| 22 |
|
| Бу шамол шафқатсизларча уларга ташланади, Фосиқлар шамолнинг кучидан қочишга уринади. |
|
| 23 |
|
| Шамол уларнинг устидан кулади, Ҳуштак чалиб, уларни даҳшатга солади. |
|
|
|
|