|
| 1 |
|
| Мана шулар ҳақида ўйласам, Юрагим ўйнаб, жойида сакрагандай бўлади. |
|
| 2 |
|
| Худо овозининг гумбурлашига яхшилаб қулоқ солинг. Унинг оғзидан чиқаётган гулдиросни эшитинг. |
|
| 3 |
|
| Чақмоғи бутун фалак остида чақнаб, Ернинг тўрт бурчига етиб боради. |
|
| 4 |
|
| Ундан кейин гулдурос эшитилади, Худо Ўзининг улуғвор овози билан гумбурлаган садо чиқаради, Унинг овози эшитилганда чақмоқ чақнайверади. |
|
| 5 |
|
| Ўз овози билан Худо ажойиб гулдурос ҳосил қилади, Унинг қилган ишларига ақлимиз етмайди. |
|
| 6 |
|
| У буюрса ерга қор ёғади, Худо айтгани учун сел ёғади. |
|
| 7 |
|
| У ҳамма одамларнинг ишларини тўхтатиб қўяди, Шунда инсонлар Худонинг қудратини билиб олади. |
|
| 8 |
|
| Жониворлар ўз инларига киради, Ўз уяларида яширинади. |
|
| 9 |
|
| Бўрон ўз маконидан чиқади, Совуқ шамол эсади. |
|
| 10 |
|
| Худо нафаси билан муз ҳосил қилади, Бепоён сувлар музлаб қолади. |
|
| 11 |
|
| Булутларни сув билан тўлдиради–да, Уларнинг орасидан чақмоқ чақтиради. |
|
| 12 |
|
| Худо булутларга йўл кўрсатади, Худонинг амрлари бажо бўлиши учун Шамолу сув ер юзи бўйлаб айланади. |
|
| 13 |
|
| У баъзан, одамзодни жазолай, деб ёмғир ёғдиради. Баъзан эса ерни суғорай, Одамзодга Ўз севгимни кўрсатай, деб булутларни юборади. |
|
| 14 |
|
| Бир дақиқа жим туринг, Аюб, қулоқ солинг, Худонинг ажойиб ишлари ҳақида ўйлаб кўринг. |
|
| 15 |
|
| Худо қандай қилиб булутларни бошқаришини Ёки чақмоқ чақтиришини биласизми? |
|
| 16 |
|
| Қандай қилиб булутлар осмонда осилиб туришини, Билими баркамол Худонинг ажойиботларини биласизми? |
|
| 17 |
|
| Ахир, ер юзида эсган гармсел туфайли Кийимларингиз ҳам исиб кетади–ку! |
|
| 18 |
|
| Осмон сайқалланган бронзадай қаттиқ, Худо уни ёйиб қўйган! Шундай қилиш сизнинг ҳам қўлингиздан келадими? |
|
| 19 |
|
| Худога қандай гапиришни бизга ўргатинг. Биз нотавонлар даъвоимизни тушунтира олмаймиз. |
|
| 20 |
|
| Гапирмоқчи бўлганимни бирортаси Худога айтиши керакми? Ахир, инсон гапирса, албатта ҳалок бўлади–ку! |
|
| 21 |
|
| Шамол булутларни ҳайдагандан сўнг Тиниқ осмонда чарақлаб турган қуёшга Ҳеч ким қарай олмайди. |
|
| 22 |
|
| Шимолдан ёрқин нурлар таралмоқда, Худо ажойиб улуғворликка бурканган. |
|
| 23 |
|
| Биз Қодир Худога етолмаймиз, Унинг қудрати юксакдир. У тўғри ҳукм чиқаради, адолатига хиёнат қилмайди. |
|
| 24 |
|
| Шунинг учун инсонлар Ундан қўрқади. Ҳа, қалби донолар Худони кўради. |
|
|
|
|