|
| 1 |
|
| Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан Аюбга шундай деб айтди: |
|
| 2 |
|
| Билмай туриб гапираётган ким? Ким донолигимга гумон қиляпти? |
|
| 3 |
|
| Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла, Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи. |
|
| 4 |
|
| Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг? Доно экансан, қани айт–чи! |
|
| 5 |
|
| Ер юзининг четларини белгилаган ким? Ахир, ўзинг биласан–ку! Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди? |
|
| 6 |
|
| null |
|
| 7 |
|
| Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, Самовий мавжудотлар қувончдан ҳайқирганда Ернинг тамал тошини қўйган ким? |
|
| 8 |
|
| Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда, Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким? |
|
| 9 |
|
| Ахир, Мен булутларни денгизга кийим қилиб қўйдим. Денгизни қалин зулмат билан ўраб қўйган Менман. |
|
| 10 |
|
| Мен денгизга чегаралар белгиладим, Денгизни тамбаланган дарвозалар билан тўсиб қўйдим. |
|
| 11 |
|
| Мен денгизга: “Фақат мана шу ергача келасан, Сенинг мағрур тўлқинларинг шу ерда тўхтайди”, деб айтдим. |
|
| 12 |
|
| Сен умрингда бирор марта тонг отсин, деб буюрганмисан? Ёки шарқдан кун чиқсин, деб айтганмисан? |
|
| 13 |
|
| Қуёш нурига: “Ернинг тўрт бурчига тарқалиб, Фосиқларни яширинган жойидан силтаб чиқаргин”, деб айтганмисан? |
|
| 14 |
|
| Кун ёришар экан, матодаги безаклар каби, Муҳр босилган мум каби, Ер юзидаги қирлару водийлар ўз шаклини кўрсатади. |
|
| 15 |
|
| Фосиқларга нур берилмайди, Уларнинг ёмон ниятда кўтарилган қўли синади. |
|
| 16 |
|
| Денгиз тубидаги булоқларни бориб кўрганмисан? Сувлар тубида юриб, текшириб кўрганмисан? |
|
| 17 |
|
| Ўлим дарвозалари қаердалигини биласанми? Зулмат дарвозаларини сенга кўрсатишганми? |
|
| 18 |
|
| Бу дунёнинг қанчалик улканлигини биласанми? Агар шуларнинг ҳаммасини билсанг, Менга айт–чи! |
|
| 19 |
|
| Ёруғликнинг масканига олиб борадиган йўлни, Зулматнинг турар жойини биласанми? |
|
| 20 |
|
| Уларни ўз жойларига олиб бора оласанми? Ўша жойга қандай боришни биласанми? |
|
| 21 |
|
| Ҳа, сен биласан албатта! Сен ёруғлик ва зулматдан олдин туғилгансан–да! Қанчалик узоқ умр кўряпсан–а! |
|
| 22 |
|
| Қор сақланадиган омборхоналарни кўрганмисан? Дўл сақланадиган омборларни–чи? |
|
| 23 |
|
| Мен уларни кулфат кунлари учун, Уруш ва жанг кунлари учун сақлаб қўйганман. |
|
| 24 |
|
| Ёруғлик манбаига олиб борадиган йўл қани? Шарқ шамоли чиқадиган жой қаерда? |
|
| 25 |
|
| Селу жалага ким йўл очиб берган? Чақмоқнинг йўлларини ким белгилаган? |
|
| 26 |
|
| Ҳувиллаб ётган биёбонга, Кимсасиз чўлга ким ёмғир ёғдиради? |
|
| 27 |
|
| Ташландиқ харобазорларни сувга қондириб, У ерларда майсалар ўстирадиган ким? |
|
| 28 |
|
| Ёмғирнинг отаси борми? Шабнамни ким дунёга келтирган? |
|
| 29 |
|
| Муз қаердан туғилади? Самодан тушадиган қировга ким ҳаёт берган? |
|
| 30 |
|
| Сув тошлардай қотиб қолади, Денгиз сатҳи музлайди. |
|
| 31 |
|
| Ҳулкар юлдузини ушлаб турган арқонларни ечиб ташлай оласанми? Парвин юлдузларини сен боғлаб қўя оласанми? |
|
| 32 |
|
| Юлдуз туркумларини ўз мавсумида жойига бошлайсанми? Катта айиқ ва кичик айиқ буржидаги юлдузларга йўл кўрсата оласанми? |
|
| 33 |
|
| Осмон қонунларини биласанми? Сен ўша қонунларни ер юзига татбиқ қила оласанми? |
|
| 34 |
|
| Булутларга қараб бақириб кўргин–чи, Қани устингга ёмғир ёғармикан? |
|
| 35 |
|
| Сен чақмоқни чақтира оласанми? У келиб, хизматингиздаман, дейдими? |
|
| 36 |
|
| Ким юракларга донолик берган? Каллага ақл–идрокни ким солиб қўйган? |
|
| 37 |
|
| null |
|
| 38 |
|
| Қани, булутларни санашга кимнинг ақли етади? Қуруқ тупроқни лойга айлантириб, Кесакларни бир–бирига ёпиштириш учун Ким фалак мешларини ағдариб, ёмғир ёғдира олади? |
|
| 39 |
|
| null |
|
| 40 |
|
| Ғорларида яширин ётган, Инларида кутиб ётган Шернинг болаларини тўйдира оласанми, Она шерга ўлжа топиб бера оласанми? |
|
| 41 |
|
| Қарғанинг болалари қорни очиб, дайдиб юрганда, Менга фарёд қилганда эҳтиёжларини қондирган ким, ахир? |
|
|
|
|