|
| 1 |
|
| Тоғ эчкилари қачон туғишини биласанми? Кийиклар болалаганини кўрганмисан? |
|
| 2 |
|
| Улар боласини неча ой қорнида кўтариб юришини биласанми? Улар болалайдиган вақтни–чи? |
|
| 3 |
|
| Улар чўккалаб туғади, Болаларини дунёга келтиради. |
|
| 4 |
|
| Уларнинг болалари очиқ жойларда ўсиб, кучга тўлади, Ота–онасини ташлаб кетади, бошқа қайтиб келмайди. |
|
| 5 |
|
| Қулонга ким озодлик берган? Ким унинг арқонини ечиб ташлаган? |
|
| 6 |
|
| Мен даштларни унга макон қилиб бердим, Шўр ерлар қулоннинг маскани бўлди. |
|
| 7 |
|
| Шаҳардаги шовқин–сурондан у кулади, Ҳеч ким унинг устига миниб, унга бақиролмайди. |
|
| 8 |
|
| Қирлар қулоннинг яйловидир, Ўша ерларда у кўкатларни қидириб юради. |
|
| 9 |
|
| Ёввойи буқа сенга хизмат қилишга рози бўладими? Тунни сенинг оғилингда ўтказадими? |
|
| 10 |
|
| Арқон билан уни омочга боғлай оласанми? У ерларингни ағдариб берадими? |
|
| 11 |
|
| Кучи кўп, деб унга ишона оласанми? Ҳамма оғир ишларингни унга топширасанми? |
|
| 12 |
|
| У ҳосилингни йиғиб, Хирмонга олиб келишига ишонасанми? |
|
| 13 |
|
| Туяқуш қанотларини севинч билан қоқаверади, Аммо унинг қаноту патлари лайлакникига тенг келолмайди. |
|
| 14 |
|
| Туяқуш тухумларини ерга қўяди, Уларни қумда иситади. |
|
| 15 |
|
| Биров оёқлари билан тухумларини босиб кетишидан, Ёввойи ҳайвон уларни эзиб ташлашидан хавотирланмайди. |
|
| 16 |
|
| Ўз болаларига бегоналарга ўхшаб бераҳм. Чеккан заҳмати беҳуда, аммо унга барибир. |
|
| 17 |
|
| Чунки Худо унга ақл бермаган, Уни идрокдан қисиб қўйган. |
|
| 18 |
|
| Аммо туяқуш қанотларини ёйиб югурганда, Оту чавандозни чангида қолдириб кетади. |
|
| 19 |
|
| Отга кучни сен берганмисан? Унинг бўйнини сен ёл билан қоплаганмисан? |
|
| 20 |
|
| Сен отларни чигирткадай сакратасанми?! Отлар баланд овоз билан кишнаб, Одамларни қўрқувга солади. |
|
| 21 |
|
| Шиддат билан ерни тепади, Қаттиқ куч билан югуриб, жангга отилади. |
|
| 22 |
|
| Қўрқувни билмайди, ваҳимага тушмайди, Қиличдан ҳам қочмайди. |
|
| 23 |
|
| Уларнинг устида ўқдон тарақлайди, Атрофида қиличу найзалар ялтирайди. |
|
| 24 |
|
| Бурғулар чалинганда отлар бир жойда туролмайди, Улар чопқиллаб, ерни чангитади. |
|
| 25 |
|
| Ҳар бурғу чалинганда кишнайди, Узоқданоқ жанг ҳидини сезади. Сардорларнинг жангга даъватларию бақириқларини эшитади. |
|
| 26 |
|
| Қарчиғайлар қанотларини ёйиб, жанубга учади. Уларга учишни сен ўргатдингми? |
|
| 27 |
|
| Сен буюрганинг учун бургут парвоз қиладими? Сенинг сўзинг билан баланд жойларда ин қурадими? |
|
| 28 |
|
| У қояларда яшайди, Қиррали қоялар унинг қалъаси. |
|
| 29 |
|
| Ўша ердан туриб, бургут ўлжасини топади, Узоқдан туриб кўзлари кўради. |
|
| 30 |
|
| Унинг болалари қонга тўяди, Жасадлар қаерда бўлса, улар ҳам ўша ерда.” |
|
| 31 |
|
| Кейин Эгамиз Аюбга шундай деди: |
|
| 32 |
|
| “Қодир Худо билан баҳслашаётган одам энди Уни тўғрилайдими?! Қани, Худони айблаган гапирсин энди!” |
|
| 33 |
|
| Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди: |
|
| 34 |
|
| “Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман, Оғзимни қўлим билан ёпаман. |
|
| 35 |
|
| Бир–икки гапириб жавоб топмадим, Энди бошқа гапирмайман.” |
|
|
|
|