|
| 1 |
|
| Эгамизга шукр айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг. |
|
| 2 |
|
| Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини айтиб беринг. |
|
| 3 |
|
| Эгамизнингмуқаддас номи ила фахрланинг, Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин. |
|
| 4 |
|
| Эгамизга юз буринг! Унинг қудратига, Унинг ҳузурида бўлишга интилинг. |
|
| 5 |
|
| null |
|
| 6 |
|
| Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эсда тутинг Эгамиз қилган ажойиботларни, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини. |
|
| 7 |
|
| У Эгамиз Худодир, У чиқарган ҳукмлар бутун ер юзидадир. |
|
| 8 |
|
| Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас. |
|
| 9 |
|
| Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига. |
|
| 10 |
|
| Ёқуб учун бу аҳдни бир қонун қилди, Ҳа, Исроил учун абадий бир аҳд қилди. |
|
| 11 |
|
| Айтдики: “Канъон юртини сенга бераман, Уни мулк учун улуш қилиб бераман.” |
|
| 12 |
|
| У замон уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда кам эдилар. Улар бу юртга келгинди эди. |
|
| 13 |
|
| Кезарди бир халқдан бошқасига, Бир шоҳликдан бошқа юртга. |
|
| 14 |
|
| Ҳеч ким уларни эзишларига Эгамиз йўл қўймади, Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди. |
|
| 15 |
|
| Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар, Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.” |
|
| 16 |
|
| Канъон юрти устига Эгамиз очарчилик юборди, Битта қолдирмай егуликларга қирғин келтирди. |
|
| 17 |
|
| Улардан олдин одам юборди, Ҳа, Юсуф қул каби сотилди. |
|
| 18 |
|
| Унинг оёқларига занжир урилди, Бўйнидан темир ҳалқа ўтказилди. |
|
| 19 |
|
| Юсуфнинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча, Эгамизнинг каломи Юсуфни синади. |
|
| 20 |
|
| Миср шоҳи одам юбориб, Юсуфни қутқарди, Элларнинг ҳукмдори уни озод қилди. |
|
| 21 |
|
| Юсуфни шоҳ саройининг бошқарувчиси қилиб тайин этди, Жамики мулкининг ҳокими қилди. |
|
| 22 |
|
| Хоҳласа саройдаги аъёнларимни занжирбанд қилсин, Маслаҳатчиларимга донолик ила ўгит берсин, деб шундай қилди. |
|
| 23 |
|
| Сўнгра Исроил Мисрга келди, Ҳа, Ёқуб насли Хом юртида мусофир бўлди. |
|
| 24 |
|
| Унинг халқини Эгамиз баракали қилди, Душманларига қараганда, кўпайтирди. |
|
| 25 |
|
| Эгамиз Миср халқининг юракларини ўзгартирди, Улар Эгамиз халқидан нафратланди, Эгамизнинг қулларига қарши улар фитна уюштирди. |
|
| 26 |
|
| Сўнгра Эгамиз қули Мусони юборди, Танлаб олган Ҳорунни бирга жўнатди. |
|
| 27 |
|
| Мисрликлар орасида, ўша Хом юртида Иккаласи Эгамизнинг мўъжизаларини, ажойиботларини кўрсатди. |
|
| 28 |
|
| Эгамиз зулмат юборди, Мисрни зулматга буркади, Мусо, Ҳорун Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилмади. |
|
| 29 |
|
| Мисрнинг сувларини Эгамиз қонга айлантирди, Жамики балиқларини нобуд қилиб ташлади. |
|
| 30 |
|
| Миср юрти тўлиб кетди қурбақаларга, Етиб борди ҳатто ҳукмдорларнинг уйига. |
|
| 31 |
|
| Эгамиз амр берганда, сўналар галаси келди, Миср бўйлаб бургалар қайнаб кетди. |
|
| 32 |
|
| Ёмғир ўрнига уларга Эгамиз дўл ёғдирди, Бутун Миср бўйлаб чақмоқ чақтирди. |
|
| 33 |
|
| Узумзору анжирзорларини қуритди, Мисрдаги дарахтларни қўпориб ташлади. |
|
| 34 |
|
| Эгамиз амр берганда, чигирткалар келди, Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди. |
|
| 35 |
|
| Улар Мисрдаги бутун ўт–ўланни еб юборди, Миср ўлкасидаги ҳосилни еб битирди. |
|
| 36 |
|
| Мисрдаги жамики тўнғичларни Эгамиз урди, Уларнинг қудратининг илк ҳосилини йўқ қилди. |
|
| 37 |
|
| Сўнг Эгамиз Ўз халқини Олтину кумушга бойитиб, олиб чиқди. Исроил қабилаларининг орасида қоқилиб қолгани бўлмади. |
|
| 38 |
|
| Мисрликлар Исроилдан қўрқиб, ваҳимага тушганди, Улар кетганларида, Миср халқи севинди. |
|
| 39 |
|
| Халқим устида ёпинчиқ бўлсин, деб Эгамиз булутни ёйди, Кечаси ёруғлик бўлсин, деб аланга берди. |
|
| 40 |
|
| Исроил гўшт сўраганда Эгамиз беданалар берди, Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди. |
|
| 41 |
|
| Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди, Саҳро бўйлаб дарёдай сув оқди. |
|
| 42 |
|
| Эгамиз Ўзининг муқаддас ваъдасини, Ўз қули Иброҳимга берган ваъдасини ёдда тутди. |
|
| 43 |
|
| Шу боис халқини олиб чиқди севинч ила, Ўз танлаганларини шодлик ҳайқириқлари ила. |
|
| 44 |
|
| Бегона халқларнинг юртларини уларга берди, Ўша халқларнинг бойлигини Исроил мулк қилиб олди. |
|
| 45 |
|
| “Исроил халқи Менинг фармонимга риоя қилсин, Менинг қонунларимга итоат этсин”, дея Эгамиз мана шуларнинг ҳаммасини қилди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! |
|
|
|
|