Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Довуд саноси. Қўшиқ. |
| 2 |
| Эй Худо, юрагим Сенга содиқ, Жоним борича Сени куйлаб, қўшиқ айтаман. |
| 3 |
| Уйғон, эй арфа, лира! Тонгни ҳам мен уйғотаман! |
| 4 |
| Эй Эгам, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман, Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман. |
| 5 |
| Содиқ севгинг самолардай юксакдир, Садоқатинг булутларга чўзилгандир. |
| 6 |
| Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер! Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин. |
| 7 |
| Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Менга жавоб бергин, Ўзингнинг севганларинг топсин нажот. |
| 8 |
| Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб Шакамни бўлиб ташлайман, Сухўт водийсини тақсимлаб бераман. |
| 9 |
| Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо салтанат ҳассамдир. |
| 10 |
| Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Филистлар узра зафар ила ҳайқираман.” |
| 11 |
| Эҳ, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар. |
| 12 |
| Эй Худо, ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди! |
| 13 |
| Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда. |
| 14 |
| Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/107.mp3
150
107