Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бахтлидир Эгамиздан қўрқадиган одам, Унинг амрларини бажариб завқ оладиган одам! |
| 2 |
| Бундай одамнинг авлоди юртда қудратли бўлади, Тўғри одамнинг насли барака топади. |
| 3 |
| Унинг уйида мўлчилик, бойлик бўлади, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. |
| 4 |
| Ҳатто зулматда ҳам тўғри инсонга нур ёғилади, У раҳмдил, меҳрибон ва солиҳдир. |
| 5 |
| Яхши одам сахий, қарз беради, Адолат билан иш юритади. |
| 6 |
| Солиҳ ҳеч қачон тебранмайди, У то абад унутилмайди. |
| 7 |
| У ёмон хабардан қўрқмайди, Бутун юракдан Эгамизга умид боғлайди. |
| 8 |
| Юраги барқарордир, қўрқув нималигини билмайди, Охири душманлари мағлубиятини ўз кўзи билан кўради. |
| 9 |
| Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. У қудратли, ҳурматли бўлади. |
| 10 |
| Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Тишларини ғичирлатиб, шалвираб қолади, Фосиқларнинг истаги пучга чиқади. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/111.mp3
150
111