Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамни севаман, У мени эшитади, Менинг илтижоларимни У тинглайди. |
| 2 |
| Қулоқ бериб мени тинглагани учун Умрим бўйи Эгамга илтижо қиламан. |
| 3 |
| Мени ўлим тўрлари ўраб олди, Ўликлар диёрининг азоблари бошимга тушди, Мени босди дарду ғам, аламлар. |
| 4 |
| Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқар!” |
| 5 |
| Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир. |
| 6 |
| Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради. |
| 7 |
| Эй жоним, яна хотиржам бўлгин, Эгам менга эзгулик қилган. |
| 8 |
| Эгам жонимни ўлимдан қутқариб қолди, Кўзларимни ёш тўкишдан, Оёғимни қоқилишдан қутқарди. |
| 9 |
| Тириклар диёрида эканман Эгамнинг йўлидан юравераман. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/114.mp3
150
114