×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 115

1
Жуда кўп азоб чексам ҳам, Худога ишонавердим.
2
Ўйламасдан: “Ҳамма одамлар ёлғончидир”, дедим.
3
Эгамга нима билан қайтарай Менга қилган барча яхшиликлари учун?
4
Нажот топганимни нишонлайман, Эгамга сажда қиламан.
5
Эгамиз халқининг кўзи олдида Унга берган онтимни адо этаман.
6
Эгамиз тақводорларининг ўлими Унинг назарида жуда аччиқдир.
7
Эй Эгам, мен Сенинг қулингман, Чўрингнинг ўғлиман, Ўзинг кишанлардан мени озод қилгансан.
8
Шукрона қурбонлигини Сенга назр қиламан, Сенга сажда қиламан.
9
null
10
Қуддусда, Сенинг уйинг ҳовлиларида, Жамики халқингнинг кўзи олдида Эй Эгам, Сенга берган онтимни адо этаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash