Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир. |
| 2 |
| Исроил халқи шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.” |
| 3 |
| Ҳорун авлоди шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.” |
| 4 |
| Эгамиздан қўрққанлар шундай айтсин: “Унинг содиқ севгиси абадийдир.” |
| 5 |
| Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Жавоб бериб, У мени озод қилди. |
| 6 |
| Эгам мен билан бирга, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?! |
| 7 |
| Эгам мен билан бирга, У менга мадад беради, Кўзларим душманларим мағлубиятини кўради. |
| 8 |
| Инсондан умид қилгандан кўра, Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир. |
| 9 |
| Шаҳзодалардан умид қилгандан кўра, Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир. |
| 10 |
| Душман халқлар ўраб олган атрофимни, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим. |
| 11 |
| Ҳар тарафдан ўраб, менга ҳужум қилганди, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим. |
| 12 |
| Атрофимни арилардай ўраб олдилар, Тикан алангасидай лов этдилар–да, ўчдилар, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим. |
| 13 |
| Мени қаттиқ туртганларида, йиқилаёздим, Эгам менга мадад берди. |
| 14 |
| Эгам менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир. |
| 15 |
| Солиҳларнинг чодирларида Шодлик, зафар қўшиқлари жаранглайди: “Эгамизнинг ўнг қўли мағлуб қилади. |
| 16 |
| Эгамизнинг ўнг қўли баланд кўтарилади, Ҳа, Эгамизнинг ўнг қўли мағлуб қилади.” |
| 17 |
| Мен ўлмайман. Ҳа, мен яшайман, Эгамнинг ишларини нақл қиламан. |
| 18 |
| Эгам мени қаттиқ жазолади, Лекин ўлишимга йўл қўймади. |
| 19 |
| Адолат дарвозаларини менга очинглар, Токи мен дарвозадан кириб, Эгамга шукроналар айтайин. |
| 20 |
| Бу Эгамизнинг дарвозасидир, Солиҳлар шу дарвозадан кирсин. |
| 21 |
| Эй Эгам, ибодатимга жавоб берганинг учун, Менинг нажоткорим бўлганинг учун Сенга шукрона айтаман. |
| 22 |
| Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. |
| 23 |
| Бу Эгамизнинг қилган ишидир, Кўз олдимиздаги ажойиботдир. |
| 24 |
| Эгамиз яратган кундир бу, Бу кунда шод бўлиб, севинайлик. |
| 25 |
| Нажот бер бизга, ёлворамиз, эй Эгам! Ёлворамиз, омад бер бизга, эй Эгам! |
| 26 |
| Эгамиз номи билан келадиган зот барака топсин, Эгамиз уйидан туриб, сени дуо қиламиз. |
| 27 |
| Эгамиз Худодир, У бизга нур берган. Байрам нишонлашни бошланг! Пальма шохларини олиб, қурбонгоҳ олдига боринг. |
| 28 |
| Сен Худойимсан, Сенга шукр айтаман, Сен Худойимсан, Сени улуғлайман. |
| 29 |
| Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/117.mp3
150
117