×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 119

1
null
2
Зиёрат қўшиғи. Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.
3
Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Унинг устига яна нима қилар экан сенга?
4
У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди, Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради.
5
Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман, Кедар чодирлари орасида яшайман.
6
Тинчликдан нафрат этувчи халқ орасида Яшашдан чарчадим.
7
Мен тинчлик тарафдориман, Аммо гапирай, деб оғиз очсам, Улар урушни истайдилар.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash