×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 122

1
Зиёрат қўшиғи. Эй самоларда тахт қурган Худо! Кўзларимни Сенга тикаман.
2
Эй Эгамиз Худо! Бизга шафқатингни кўрсатгин, дея, Биз Сендан умид қиламиз. Хўжайини қўлига қараган Қулларнинг кўзлари каби, Бекасининг қўлига қараган Чўри қизнинг кўзлари каби Кўзларимиз Сенга қадалган.
3
Шафқат қил, эй Эгам, шафқат қил бизга, Кўрган ҳақоратимиз етиб ортар.
4
Беғамларнинг масхаралаши жонимиздан тўйдирди, Киборларнинг ҳақоратидан пичоқ бориб суякка етди.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни Таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni Saqlash