×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 125

1
Зиёрат қўшиғи. Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда, Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик.
2
Оғзимиз кулги билан, Тилларимиз шодлик қўшиғи билан тўла эди. Шунда халқлар айтдилар: “Улар учун Эгамиз буюк ишлар қилди.”
3
Ҳа, Эгамиз биз учун буюк ишлар қилганди, Биз қувончга тўлгандик.
4
Нагав чўлидаги сойликларни қайта сувга тўлдиргандай, Эй Эгам, фаровонлигимизни қайта тиклагин.
5
Кўз ёш билан уруғ экканлар Шодлик қўшиқлари ила ҳосил ўради.
6
Йиғлаб, уруғ халтасини олиб борувчилар Шодлик қўшиқлари билан қайтиб келади, Дон боғламларини олиб қайтади.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash