×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 126

1
Сулаймоннинг зиёрат қўшиғи. Агарда уйни Эгамиз қурмаса, Қурувчиларнинг иши бекор бўлади. Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади.
2
Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам, Овқат топай, деб тортган машаққатингиз ҳам бекор. Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради.
3
Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир.
4
Ёшлигингизда туғилган ўғилларингиз Жангчининг қўлидаги ўқлардайдир.
5
Ўқдони тўла шундай инсон бахтлидир! Шаҳар дарвозаси олдида Душмани билан даъволашганда, У шарманда бўлиб қолмайди.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни Таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni Saqlash