×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 127

1
Зиёрат қўшиғи. Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.
2
Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.
3
Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади.
4
Эй Эгамиздан қўрқадиганлар, Шу тариқа барака топасиз.
5
Эгамиз Қуддусдан туриб сизга барака берсин, Умрингиз бўйи Сионнинг гуллаб–яшнашини кўринг.
6
Яшайверинг сиз, невара–чевара кўринг, Исроил узра тинчлик бўлсин!
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни Таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni Saqlash