×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 128

1
Зиёрат қўшиғи. Исроил шундай деб айтсин: “Улар ёшлигимдан менга кўп зулм ўтказиб келди.
2
Ҳа, ёшлигимдан менга зулм ўтказиб келган, Аммо мени енга олмаганлар.
3
Гўё қўшчилар кифтимга қўш солиб, Жўякларини узун қилгандай бўлди.
4
Эгамиз адолатпарвардир, Фосиқларнинг арқонини қирқиб, мени озод қилди.”
5
Қуддусдан нафратланганларнинг ҳаммаси Шарманда бўлиб, ортига қайтсин.
6
Том устидаги ўтларга ўхшасин улар, Ўсмасдан олдин қуриб қолсинлар.
7
Бундай ўтга ўроқчиларнинг ҳовучи тўлмайди, Боғловчиларнинг қучоғи тўлмайди.
8
Ўтган–кетганлар уларга: “Эгамиз сизларга барака берсин, Эгамиз номи билан сизларни дуо қиламиз!” деб айтмасин.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash