×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 13

1
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.
2
“Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз осмондан боқар.
3
Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!
4
Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборар, Ҳеч қачон Эгамизга сажда қилмайди.
5
Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Худо солиҳлар биландир бирга.
6
Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир.
7
Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash