|
| 1 |
|
| Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизнинг номига мадҳиялар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари, |
|
| 2 |
|
| Эй Эгамизнинг уйида хизмат қиладиганлар, Эй Эгамиз уйининг ҳовлисида хизмат қиладиганлар! |
|
| 3 |
|
| Эгамизга ҳамду санолар бўлсин, У яхшидир! Тараннум этинг Уни, бу ёқимлидир. |
|
| 4 |
|
| Эгамиз Ўзи учун Ёқуб наслини танлади. Ҳа, Ўзимнинг хазинам, деб Исроил халқини танлади. |
|
| 5 |
|
| Ҳа, биламан, Эгамиз улуғдир, Раббимиз барча худолардан юксакдир. |
|
| 6 |
|
| Осмонда ҳам, заминда ҳам, Денгизларда, жамики тубсиз сувларда Эгамиз истаганини қилади. |
|
| 7 |
|
| У ернинг тўрт томонидан булутларни олиб келади, Ёмғир билан бирга чақмоқ юборади, Омборларидан шамол олиб келади. |
|
| 8 |
|
| Эгамиз Мисрнинг тўнғичларини, Инсон ҳамда ҳайвонларнинг биринчи туғилганини урди. |
|
| 9 |
|
| Фиръавн ва унинг ҳамма аъёнларига қарши Мисрнинг орасига Эгамиз аломату мўъжизаларни юборди. |
|
| 10 |
|
| У кўп эллар, халқларни қирган, Қудратли шоҳларни бўғизлаган. |
|
| 11 |
|
| Амор халқининг шоҳи Сихўнни, Башан шоҳи Ўгни, Ҳамда Канъоннинг барча шоҳларини қирган. |
|
| 12 |
|
| Уларнинг ерини Исроил халқига мулк қилиб берди. |
|
| 13 |
|
| Эгамизнинг номи то абад давом этар, Эгамизнинг шуҳрати насллар оша давом этар. |
|
| 14 |
|
| Эгамиз Ўз халқига адолат қилади, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади. |
|
| 15 |
|
| Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулларидир. |
|
| 16 |
|
| Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. |
|
| 17 |
|
| Қулоқлари бор уларнинг, эшита олмас, Улар асло нафас ололмас. |
|
| 18 |
|
| Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар. |
|
| 19 |
|
| Эй Исроил халқи, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Ҳорун хонадони, мадҳиялар айтинг Эгамизга! |
|
| 20 |
|
| Эй Леви хонадони, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Эгамиздан қўрққанлар, мадҳиялар айтинг Унга! |
|
| 21 |
|
| Қуддусда истиқомат қиладиган Эгамизга Сионда олқишлар айтинг! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! |
|
|
|
|