Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Довуд саноси. Эшитгин, эй Эгам, ибодатларимни, Сен содиқсан, ёлворишларимга қулоқ сол, Сен одилсан, жавоб бер. |
| 2 |
| Мен, Ўз қулингни ҳукм қилмагин, Ҳузурингда ҳеч ким солиҳ эмас. |
| 3 |
| Душманлар мени таъқиб қилган, Менинг танамни тупроққа қорган, Азалда оламдан ўтганлар каби Мени зулматда яшашга мажбур қилар. |
| 4 |
| Шу боис ичимда руҳим сўлган, Юрагим қўрқувдан увишиб қолган. |
| 5 |
| Мен олдинги кунларни эслайман, Сенинг ҳамма ишларинг ҳақида ўйлайман, Қўлларинг ижодини хаёлимга келтираман. |
| 6 |
| Қўлларимни Сенга ибодат учун очаман, Қақраган ер каби жоним Сенга ташна. |
| 7 |
| Эй Эгам, менга тез жавоб бер, Руҳим тушиб кетмоқда, Юзларингни мендан яширмагин, Токи қабрга кирганлардай бўлиб қолмай. |
| 8 |
| Саҳарда содиқ севгингни менга билдиргин, Умидимни Сенга боғлайман. Юрадиган йўлимни Ўзинг кўрсатгин, Юрагимни Сенга очаман. |
| 9 |
| Эй Эгам, мени ғанимларимдан қутқар, Паноҳ истаб Сенга қочиб борганман. |
| 10 |
| Сенинг хоҳишингни қилмоққа мени ўргат, Сен Худойимсан, Сенинг эзгу Руҳинг Мени текис сўқмоқдан етаклаб борсин. |
| 11 |
| Эй Эгам, Ўз номинг ҳақи мени сақлагин, Адолатинг билан мени кулфатдан қутқаргин. |
| 12 |
| Содиқ севгинг ҳақи қиргин ғанимларимни, Йўқ қилиб ташлагин ҳамма душманларимни, Ахир, мен Сенинг қулингман–ку. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/142.mp3
150
142