Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамни мадҳ қил, эй жоним! |
| 2 |
| Тирик эканман, Эгамга ҳамду сано айтаман, Умрим борича Худойимга ҳамду сано куйлайман. |
| 3 |
| Умид боғламанг шаҳзодаларга, Нажот беролмайдиган инсон зотига. |
| 4 |
| Улар жон бергач, тупроққа қайтар, Ўша ондаёқ уларнинг режаси йўққа чиқар. |
| 5 |
| Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир, Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир. |
| 6 |
| Ҳа, Ёқубнинг Худоси Осмону ерни ҳамда денгизни яратган. Денгизу ундаги ҳамма жонзотни У яратган, У то абад содиқ бўлиб қолади, |
| 7 |
| Мазлумларга адолат қилади, Очларга У нон беради. Асирларни озод қилувчи Эгамиздир. |
| 8 |
| Эгамиз кўрнинг кўзларини очади, Икки букилганларнинг қаддини ростлайди, Эгамиз солиҳларни севади. |
| 9 |
| Эгамиз мусофирларни асрайди, Етим, беваларни қўллайди, Фосиқнинг йўлларига халақит беради. |
| 10 |
| Эгамиз то абад ҳукмдордир, Эй Қуддус, сенинг Худойинг насллар оша ҳукмдордир! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/145.mp3
150
145