×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 147

1
Эгангни олқишлагин, эй Қуддус! Худойингга ҳамду сано айт, эй Сион!
2
Дарвозаларинг тамбаларини У мустаҳкам қилади, Ичингдаги болаларингга У барака беради.
3
Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади, Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради.
4
Худо амрларини ер юзига юборади, Унинг айтган сўзлари тез ёйилади.
5
У қорни момиқ каби ёяди, Қировни кул каби сочади.
6
Дўлни ушоқ каби ёғдиради, Унинг совуғи олдида ким бардош бера олади?!
7
Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади, Шамолини эсдириб, сувлар оқизади.
8
Ёқуб наслига сўзини аён қилади, Қонун–қоидаларини Исроилга билдиради.
9
Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади, Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash