Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин самолардан, Унга ҳамду санолар бўлсин фалаклардан! |
| 2 |
| Эй Унинг фаришталари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй Унинг самовий лашкарлари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! |
| 3 |
| Унга ҳамду санолар бўлсин, эй қуёш, эй ой, Ҳамду санолар бўлсин Унга, нурли юлдузлар! |
| 4 |
| Ҳамду санолар бўлсин Унга, эй фалаклар тоқи, Эй самолар узра жойлашган сувлар! |
| 5 |
| Эгамизга ҳамду сано айтсин улар, Эгамизнинг амри билан яратилган улар. |
| 6 |
| Эгамиз бир фармон билан уларни то абад жойига ўрнаштирди, Бу фармон бекор қилинмайди. |
| 7 |
| Ер юзидан Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй жамики тубсиз сувлар, денгиз махлуқлари, |
| 8 |
| Эй чақмоқ, қор, дўл, булутлар, Унинг амрига бўйсунувчи бўронлар Эгамизга ҳамду санолар айтинг! |
| 9 |
| Мадҳиялар айтинг Унга, эй тоғлар, жамики қирлар, Мевали дарахтлар, жамики садр дарахтлари! |
| 10 |
| Ҳамду сано айтинг Унга, Эй ёввойи ҳайвонлар, жамики чорва, Судралиб юрувчилару учар қушлар! |
| 11 |
| Мадҳиялар айтинг Унга, Эй заминдаги шоҳлар, жамики халқлар, Шаҳзодалар, заминдаги ҳамма ҳукмдорлар! |
| 12 |
| Унга ҳамду сано айтинг йигитлар, қизлар, Ёшу қари — ҳаммангиз бирга. |
| 13 |
| Ҳаммаси Эгамизга ҳамду сано айтсин, Фақатгина Унинг номи буюкдир, Шуҳрати замину осмондан баланддир. |
| 14 |
| Эгамиз Ўз халқини қудратли қилди. Тақводорлари — қадрдони Исроил халқи Унга ҳамду сано айтишларига сабаб берди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/148.mp3
150
148