×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 149

1
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.
2
Исроил ўз Яратувчиси туфайли қувонсин, Қуддус халқи ўз Шоҳидан шод бўлсин.
3
Эгамизга улар рақс ила ҳамду сано айтсин, Доира, лира Унга атаб куй чалсин.
4
Эгамиз ўз халқидан хушнуддир, Мазлумларга нажотни тож қилиб кийдиради.
5
Эришган шарафи туфайли тақводорлар шод бўлсин, Тўшакларида ётганларида шодланиб қўшиқ айтсин.
6
Оғизларида Худога ҳамду санолар бўлсин, Қўлларида дудама қиличлар бўлсин,
7
Токи ёт халқлардан қасос олсин, Элатларга жазосини берсин,
8
Уларнинг шоҳларини занжирбанд қилсин, Аслзодаларига темир кишанлар солсин.
9
Улар устидан Худонинг ҳукмини ижро этсин, Тақводорлари учун шараф шудир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash