×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 150

1
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Худога ҳамду санолар бўлсин Муқаддас масканида, Унга ҳамду санолар бўлсин Самода — мустаҳкам қалъасида.
2
Қудратли ишлари учун Унга ҳамду санолар бўлсин, Тенгсиз буюклиги учун мадҳиялар бўлсин.
3
Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.
4
Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг, Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
5
Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг, Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
6
Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй жамики тирик жонзотлар! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash