Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Довуд ибодати. Эй Эгам, ҳақли даъвоимни эшит, Фарёдимга эътибор бер. Ҳийласиз оғзимдан чиққан Ибодатимга қулоқ тут. |
| 2 |
| Бегуноҳлигимни кўрсатгин Сен, Адолатни кўрсин кўзларинг. |
| 3 |
| Ҳатто юрагимни тафтиш қилиб, Тунда мени синаб кўрсанг, Агар мени имтиҳон қилсанг, Ёмон ниятни менда топа олмасдинг. Оғзим гуноҳ қилмас, қарорим шудир. |
| 4 |
| Инсонлар қилмишини мен қилмадим, Сенинг амрингга мен итоат этдим, Зўравоннинг йўлларидан ўзимни сақладим. |
| 5 |
| Қадамларим сўқмоқларингда собит бўлди, Оёқларим ҳеч қачон тойиб кетмади. |
| 6 |
| Сенга илтижо қиламан, эй Худо, жавоб берасан, Менга қулоқ тутиб, сўзларимни эшитгин. |
| 7 |
| Содиқлигингни зоҳир эт ажойиб ишлар ила. Рақиблардан қочиб Сенга борганларга Ўнг қўлинг билан нажот бергувчи Сенсан. |
| 8 |
| Мени кўзларинг қорачиғидай асрагин, Мени қанотларинг соясида яширгин, |
| 9 |
| Мени талайдиган фосиқлардан асрагин, Атрофимда шай турган ашаддий ёвларимдан яширгин. |
| 10 |
| Уларнинг юрагида шафқатга жой йўқ, Оғизлари билан киборларча гапиради. |
| 11 |
| Улар мени таъқиб қилиб, ўраб олганлар, Ерга урмоқ учун менга кўзларини тикади. |
| 12 |
| Душманларим мени ғажимоқчи бўлган шерга ўхшайди, Пана жойда писиб ётган шерваччага ўхшайди. |
| 13 |
| Кел, эй Эгам! Уларга қарши юз бур, Тиз чўктиргин уларни! Қиличинг ила фосиқлардан қутқаргин мени! |
| 14 |
| Эй Эгам! Қудратинг ила Мени бундай инсонлардан қутқаргин, Уларнинг насибаси фақатгина бу дунёдадир. Тайёрлаб қўйган аччиқ кўргиликларинг билан Уларни тўйдиргин, Ҳатто болаларига ҳам етсин, Набиралари ҳам тотиб кўрсин. |
| 15 |
| Солиҳ бўлганим учун мен Сени кўргайман, Уйғониб, жамолингни кўрганимдан рози бўлгайман. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/016.mp3
150
16