Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. |
| 2 |
| Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради. |
| 3 |
| Осмон кундан–кунга буни билдиради, Ҳар тун бундан хабардор қилади. |
| 4 |
| Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла, Чиқмас улардан ҳеч бир садо. |
| 5 |
| Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади, Оламнинг четигача етиб боради. Худо самоларда қуёш учун чодир қурган. |
| 6 |
| Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди. Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради. |
| 7 |
| Самоларнинг бир четидан у чиқиб, Айланиб, бошқа бир четига йўл олади, Унинг тафтидан ҳеч нарса яширина олмайди. |
| 8 |
| Эгамизнинг қонуни мукаммалдир, Бизга у янги куч ато этади, Эгамизнинг фармонлари ишончлидир, Ғўр ёшларга донолик беради. |
| 9 |
| Эгамизнинг буйруқлари тўғридир, Қалбларни шодликка тўлдиради, Эгамизнинг амрлари равшандир, Улар кўзларга нур беради. |
| 10 |
| Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир. |
| 11 |
| Улар соф олтиндан ҳам аълодир, Тоза асалдан ҳам ширинроқдир. |
| 12 |
| Эй Эгам, қоидаларинг менга, Ўз қулингга ўгит беради, Қоидаларингга итоат этганлар буюк мукофот олади. |
| 13 |
| Ким ўз хатосини била олади?! Яширин хатолардан мени ўзинг поклагин. |
| 14 |
| Мен, Ўз қулингни ошкора гуноҳдан сақлагин, Устимдан гуноҳ ҳоким бўлмасин. Шунда мен айбсиз бўламан, Оғир гуноҳдан ҳам холи бўламан. |
| 15 |
| Эй Эгам, суянган қоям, қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/018.mp3
150
18