Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. |
| 2 |
| Эй Эгам! Сенинг қудратинг туфайли шоҳ қувонади, Сен берган зафарлардан у нақадар лаззатланар! |
| 3 |
| Кўнглидаги истакларини рўёбга чиқардинг, Унинг тилакларини рад қилмадинг. |
| 4 |
| Улуғ баракани унга ато қилдинг, Унинг бошига соф олтин тож кийгиздинг. |
| 5 |
| Сендан умр сўраганда, умр бердинг, Узоқ ҳамда боқий умр бахш этдинг. |
| 6 |
| Шоҳнинг шуҳрати Сен берган зафарлар туфайли улуғдир, Унга дабдаба, улуғворлик ато қилган Сенсан. |
| 7 |
| Сен то абад унга барака берасан, Унга жуда яқин бўлиб, Уни шодликка тўлдирасан. |
| 8 |
| Эгамизга шоҳимиз умид боғлайди, Худойи Таолонинг содиқ севгиси туфайли У ҳеч қачон қоқилмайди. |
| 9 |
| Эй шоҳимиз, қўлинг барча душманларингни мағлуб қилади, Ҳа, ўнг қўлинг сендан нафратланганларни мағлуб қилади. |
| 10 |
| Сен зоҳир бўлганинг замон Қизиган тандирдай уларни ёндирасан. Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади, Аланга уларни ёндириб ташлайди. |
| 11 |
| Эй шоҳимиз, уларнинг наслини Ер юзидан қириб ташлайсан, Зурриётини инсоният орасидан йўқотасан. |
| 12 |
| Душманларинг сенга қарши ёмонликни режа қилсалар, Улар сенга қарши фитна қўзғасалар, Ҳеч нарсага эриша олмайдилар. |
| 13 |
| Камонингдан уларга ўқлар отасан, Ортига қочишга мажбур қиласан. |
| 14 |
| Ўз қудратинг туфайли юксалавер, эй Эгам, Қудратингни куйлаб, ҳамду сано айтамиз. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/020.mp3
150
20