Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. “Тонгда чиққан кийик” куйига айтилган. Довуд саноси. |
| 2 |
| Эй Худойим! Нега мени тарк этдинг?! Нега мендан узоқдасан шу қадар?! Эй Худойим! Нечун менга нажот бермайсан?! Оҳу нолаларимни эшитмайсан?! |
| 3 |
| Эй Худойим, кун бўйи илтижо қиламан, Сен эса жавоб бермайсан. Тун бўйи ёлвораман, Аммо менга тинчлик йўқ. |
| 4 |
| Барибир Сен муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни. |
| 5 |
| Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг. |
| 6 |
| Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар, Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар. |
| 7 |
| Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган. |
| 8 |
| Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: |
| 9 |
| “Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” |
| 10 |
| Сен эдинг онам қорнидан мени чиқарган, Сен эдинг онам бағрида мени омон сақлаган. |
| 11 |
| Сенга таянаман туғилганимдан буён, Менинг Худойимсан онам дунёга келтиргандан буён. |
| 12 |
| Мендан узоқ бўлмагин! Ахир, кулфат ёнгинамда–ку, Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ! |
| 13 |
| Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ерларининг кучли буқалари Мени ўраб олган. |
| 14 |
| Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган. |
| 15 |
| Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди. |
| 16 |
| Мадорим сопол парчасидай қуриди, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг. |
| 17 |
| Атрофимда кўппаклар изғийди, Бадкирдорлар тўдаси қуршаб олгандир, Қўлу оёқларимни илма–тешик қилади. |
| 18 |
| Ҳамма суякларим кўриниб туради, Душманларим кўзларини чақчайтириб, Еб қўйгудек бўлади. |
| 19 |
| Кийимларимни ўзаро улар бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган. |
| 20 |
| Мендан узоқ турма, эй Эгам! Кучим манбаи Сенсан! Тез кел, ёрдам бер! |
| 21 |
| Жонимни қилич дамидан қутқар, Ҳаётимни кўппаклар чангалидан қутқар! |
| 22 |
| Шерлар оғзидан қутқаргин мени! Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени! Сен илтижоимга жавоб бердинг. |
| 23 |
| Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман, Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман. |
| 24 |
| Уларга шундай дейман: “Эгамизга ҳамду сано айтинг, эй Ундан қўрққанлар! Эгамизни улуғланг, эй Ёқуб насли! Эгамизни иззатланг, эй Исроил насли! |
| 25 |
| Кулфатда қолганнинг қайғуларидан Эгамиз нафратланмаган ё ҳазар қилмаган. Балки ундан юз ўгирмасдан, Нола қилганда, Эгамиз эшитган.” |
| 26 |
| Улуғ жамоа ичра Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан. Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман. |
| 27 |
| Эй Эгам, қашшоқлар еб тўядилар, Сенга юз бурганлар Сени мадҳ қиладилар, Улар дунё тургунча турсинлар! |
| 28 |
| Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар! |
| 29 |
| Эгамиз ҳокими мутлақдир, Элатлар устидан У ҳукмрондир. |
| 30 |
| Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, унга таъзим қилади. Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади, Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади. |
| 31 |
| Авлодлар Унга хизмат қилади, Келгуси насллар Раббий ҳақида эшитади. |
| 32 |
| Улар келиб Эгамизнинг нажоти ҳақида эълон қилади, Унинг қилганларини ҳали туғилмаган халқларга айтади. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/021.mp3
150
21