Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Довуд саноси. Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ, Оламу унда яшовчи жамики жонзот. |
| 2 |
| У оламни ўрнатган денгизлар узра, Мустаҳкам қилган уни уммонлар узра. |
| 3 |
| Ким туриши мумкин Эгамизнингмуқаддас маконида? Ким чиқиши мумкин Унинг тепалигига? |
| 4 |
| Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. |
| 5 |
| Эгамиз уларга барака беради, Нажоткор Худо уларни оқлайди. |
| 6 |
| Эгамизга юз бурган жамоа ўшандайдир. Ҳа, Худога интилган Ёқуб насли шундайдир. |
| 7 |
| Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар! Очилинглар, эй азалий эшиклар! Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ! |
| 8 |
| У улуғвор Шоҳ ким экан? Кучли, қудратли Эгамиз, Жангларда қудратли Эгамиз, У Шоҳдир! |
| 9 |
| Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар! Очилинглар, эй азалий эшиклар! Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ! |
| 10 |
| У улуғвор Шоҳ ким экан? Сарвари Оламдир У. Унинг Ўзи улуғвор Шоҳдир. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/023.mp3
150
23