Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Довуд саноси. Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан мен қўрқардим?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?! |
| 2 |
| Танасини ғажийлик, деб Ёвузлар менинг устимга бостириб келганда, Ҳа, ғаниму душманларим менга ҳужум қилганда, Қоқилиб, йиқилиб тушадилар. |
| 3 |
| Ҳатто бутун лашкар мени ўраб олса ҳам, Юрагимда асло қўрқув пайдо бўлмас. Ҳатто менга қарши жангга отланса ҳам, Ишончим ҳеч ҳам йўқолмас. |
| 4 |
| Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай. |
| 5 |
| Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди. |
| 6 |
| Энди эса ҳар тарафдаги ғанимларим устидан Бошим мағрур кўтарилгандир. Шодликдан ҳайқириб, Эгамнинг чодирида қурбонлик келтираман. Эгамни куйлаб, қўшиқ айтаман. |
| 7 |
| Эшитгин, эй Эгам, илтижо қилганимда, Шафқат қилгин, жавоб бер менга. |
| 8 |
| “Менга интил!” деганингни қалбим эшитди, Ҳа, эй Эгам, мен Сенга интиламан. |
| 9 |
| Юзларингни мендан яширмагин, Ғазаб ила мен, Ўз қулингдан воз кечмагин, Мададкорим Сен бўлгансан–ку, эй Эгам. Рад этма, тарк айлама мени, эй нажоткорим Худо! |
| 10 |
| Ота–онам мени тарк этса ҳатто, Эй Эгам, Сен мени қабул қиласан. |
| 11 |
| Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Душманларим пойлаб тургани учун Мени тўғри сўқмоқларингдан етакла. |
| 12 |
| Ғанимларим қўлларига топширма мени. Ахир, сохта гувоҳлар, ноҳақ айбловчилар Менга қарши чиқдилар. |
| 13 |
| Шубҳам йўқ, тириклар диёрида Эгамнинг эзгулигини албатта кўраман. |
| 14 |
| Эгамизга умид боғла, Дадил бўл, юрагингга далда бер, Эгамизга умид боғла! |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/026.mp3
150
26