Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Довуд саноси. Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй илоҳий зотлар, Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг. |
| 2 |
| Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг, Муқаддас либосда Эгамизга сажда қилинг! |
| 3 |
| Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради. |
| 4 |
| Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир. |
| 5 |
| Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини парчалаб ташлайди. |
| 6 |
| Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини ёввойи бузоқдай сакратади. |
| 7 |
| Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради, |
| 8 |
| Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади. |
| 9 |
| Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди. |
| 10 |
| Эгамиз тўфон узра тахт қурган эди, Эгамиз абадий Шоҳ каби тахт қурган. |
| 11 |
| Эгамиз Ўз халқига куч ато этсин, Ўз халқига тинчлик билан барака берсин. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/028.mp3
150
28