|
| 1 |
|
| Севинч ила Эгамизга қўшиқ куйланг, эй солиҳлар! Унга ҳамду сано айтмоқ тўғри одамларга муносибдир! |
|
| 2 |
|
| Лира чалиб, Эгамизга ҳамдлар айтинг, Ўн торли арфа чалиб, Унга қўшиқ куйланг. |
|
| 3 |
|
| Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. |
|
| 4 |
|
| Эгамизнинг каломи ҳақиқатдир, Унинг барча ишлари ишончлидир. |
|
| 5 |
|
| Эгамиз адолату ҳақиқатни севади, Замин Унинг содиқ севгисига тўла. |
|
| 6 |
|
| Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан, Самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан. |
|
| 7 |
|
| У денгиз сувларини йиғиб қўйган, Тубсиз сувларни гўё омборга жойлаб қўйган. |
|
| 8 |
|
| Бутун ер юзи Эгамиздан қўрқсин, Бутун олам аҳли Ундан ҳайиқсин. |
|
| 9 |
|
| У гапирди, айтгани мавжуд бўлди, Амр қилди, замин яратилди. |
|
| 10 |
|
| Эгамиз халқларнинг режаларини пароканда қилади, У халқларнинг ниятларини пучга чиқаради. |
|
| 11 |
|
| Эгамизнинг режалари то абад собит туради, Унинг ниятлари наслдан–наслга ўтиб боради. |
|
| 12 |
|
| Эгамизни ўз Худоси, деб билган халқ бахтлидир! Ўз мулким, деб Эгамиз танлаган халқ бахтлидир! |
|
| 13 |
|
| Эгамиз самодан боқар, Инсон зотини У кўриб турар. |
|
| 14 |
|
| У тахт қурган жойидан туриб, Ҳамма ер юзида яшовчиларни кузатар. |
|
| 15 |
|
| У ҳамманинг юрагини яратган, Ҳамманинг ишларини англаган. |
|
| 16 |
|
| Лашкари кўплигидан шоҳ қутулмайди, Кучи кўплигидан жангчи ғолиб бўлавермайди. |
|
| 17 |
|
| “Жанг отлари нажот берар” дейиш пуч хаёлдир, Улар қудратли кучи билан қутқара олмайди. |
|
| 18 |
|
| Эгамиз кўриб турар Ўзидан қўрққанларни, Унинг содиқ севгисига умид қилганларни. |
|
| 19 |
|
| Эгамиз уларни ўлимдан қутқаради, Очликдан сақлаб, тирик қолдиради. |
|
| 20 |
|
| Жонимиз Эгамизга мунтазирдир, У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир. |
|
| 21 |
|
| Биз муқаддас Худога умид боғлаймиз, У туфайли юрагимиз шодликка тўла. |
|
| 22 |
|
| Эй Эгам! Сенга ҳамон умид боғлаймиз, Содиқ севгинг бизга ёр бўлсин. |
|
|
|
|