|
| 1 |
|
| Абумалек олдида ўзини телбаликка солиб, унинг ҳузуридан қувилган пайтда Довуднинг айтган саноси. |
|
| 2 |
|
| Ҳар доим Эгамни олқишлайман, Унинг мадҳи тилимдан асло тушмайди. |
|
| 3 |
|
| Эгам боис жоним фахрланади, Мазлум эшитиб, шод бўлсин. |
|
| 4 |
|
| Мен билан бирга улуғланг Эгамни, Биргаликда шарафлайлик Уни. |
|
| 5 |
|
| Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди. |
|
| 6 |
|
| Эгамиздан умид қилганларнинг юзларида нур, Уларнинг юзлари асло шувут бўлмайди. |
|
| 7 |
|
| Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди, Барча уқубатлардан уни қутқарди. |
|
| 8 |
|
| Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади. |
|
| 9 |
|
| Эгамизнинг мурувватини татиб кўр, Эгамиз яхшидир, билиб ол. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар. |
|
| 10 |
|
| Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг. Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас. |
|
| 11 |
|
| Ҳатто йиртқич шерваччалар овқатсиз, Улар очликдан азоб чекади. Эгамизга юз бурганлардан эса Фаровонлик айрилмайди. |
|
| 12 |
|
| Келинг, эй болалар, тинглангиз мени, Ўргатайин мен Эгамиздан қўрқишни. |
|
| 13 |
|
| Ҳаётдан завқланишни, Бахтли узоқ умр кўришни истайсизми? |
|
| 14 |
|
| Демак, тилингизни ёмон сўзлардан тийинг, Оғзингизни ёлғон гаплардан асранг. |
|
| 15 |
|
| Ёмонликдан қайтинг, яхшилик қилинг, Тинчлик истанг, ҳа, тинчлик пайида бўлинг. |
|
| 16 |
|
| Эгамиз солиҳларни кузатиб туради, Уларнинг ноласини Эгамиз эшитади. |
|
| 17 |
|
| Бадкирдорлардан эса юз ўгиради, Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради. |
|
| 18 |
|
| Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади, Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради. |
|
| 19 |
|
| Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир, Руҳан эзилганларни У қутқаради. |
|
| 20 |
|
| Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса, Ҳамма қайғулардан Эгамиз халос қилар. |
|
| 21 |
|
| Уларнинг ўзини Эгамиз сақлайди, Биронта ҳам суяги синдирилмайди. |
|
| 22 |
|
| Ўз ёвузлиги фосиққа ўлим келтиради, Солиҳдан нафратланган маҳкум бўлади. |
|
| 23 |
|
| Эгамиз Ўз қулларининг ҳаётини қутқаради, Эгамизда паноҳ топувчилар маҳкум бўлмайди. |
|
|
|
|