|
| 1 |
|
| Довуд саноси. Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга ҳасад қилмагин. |
|
| 2 |
|
| Улар майсадай тезда қуриб қолади, Ям–яшил ўтдай тезда сўлиб қолади. |
|
| 3 |
|
| Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, Шу юртда яшаб, ҳаловат топгин. |
|
| 4 |
|
| Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, Кўнглингдаги орзуларингга У етказади. |
|
| 5 |
|
| Йўлларингни топширгин Эгамизга, Ишон Унга, У мадад беради. |
|
| 6 |
|
| Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, Ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади. |
|
| 7 |
|
| Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, Ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, Фосиқ ниятларин амалга оширганларга. |
|
| 8 |
|
| Ғазабдан ўзингни тий, қаҳрдан қайтгин, Ич–этингни ема, бу фақатгина зарарга олиб боради. |
|
| 9 |
|
| Ёвузлар йўқ қилиб ташланади, Эгамиздан умидворлар юртга эгалик қилади. |
|
| 10 |
|
| Тез орада фосиқларнинг куни битади, Сен ҳар қанча қидирмагин, Уларни бу ердан топа олмайсан. |
|
| 11 |
|
| Беозорлар эса юртга эгалик қилади, Мўл бахт–саодатдан баҳраманд бўлади. |
|
| 12 |
|
| Фосиқ солиҳларга қарши фитна қилади, Уларга қарши тишларини ғижирлатади. |
|
| 13 |
|
| Раббий фосиқларни масхара қилади, Уларнинг куни битаётир, буни Раббий билади. |
|
| 14 |
|
| Фосиқ қиличини суғуриб, камонини боғлайди, Бечора, мазлумни йиқитишга шайланади, Тўғри одамларни ўлдирмоқ истайди. |
|
| 15 |
|
| Аммо қиличлари ўзларининг бошини ейди, Камонлари ҳам парча–парча бўлиб кетади. |
|
| 16 |
|
| Солиҳнинг қўлидаги оз нарса афзал, Жамики фосиқнинг бойлигидан кўра. |
|
| 17 |
|
| Фосиқнинг кучи қирқилиб кетади, Солиҳни эса Эгамиз қўллаб–қувватлайди. |
|
| 18 |
|
| Айбсизларнинг эҳтиёжи Эгамиз эътиборида, Уларнинг мулки то абад давом этади. |
|
| 19 |
|
| Қаро кунларда ҳам улар завол топмайди, Қаҳатчилик кунларда ҳам фаровон яшайди. |
|
| 20 |
|
| Фосиқлар эса албатта ҳалок бўлади, Эгамиз ғанимлари қирдаги гуллардай қурийди, Улар тутун каби тарқалиб, йўқ бўлиб кетади. |
|
| 21 |
|
| Фосиқ қарз олади–ю, қайтариб бермайди, Солиҳ эса ҳиммат ила инъом қилади. |
|
| 22 |
|
| Эгамиз барака берган инсонлар юртни эгаллайди, Эгамиз лаънатлаган одамлар эса йўқ бўлиб кетади. |
|
| 23 |
|
| Эгамиз инсоннинг йўлидан мамнун бўлса, Унинг қадамларини собит қилади. |
|
| 24 |
|
| Ҳатто қоқилса ҳам йиқилиб тушмайди, Эгамиз мадад бериб, қўлидан ушлайди. |
|
| 25 |
|
| Мен ҳам ёш эдим, энди кексайдим, Солиҳларнинг тарк этилганини, Уларнинг зурриёти нон тилаганини кўрмадим. |
|
| 26 |
|
| Улар доим ҳиммат ила қарз беради, Фарзандлари ҳам барака топади. |
|
| 27 |
|
| Фосиқликни ташла, яхшилик қилгин, Токи юртда то абад маскан қилгин. |
|
| 28 |
|
| Зотан, Эгамиз яхши кўради адолатни, Тарк этмайди тақводорларни, Уларни то абад ҳимоя қилади, Фосиқлар наслини қириб ташлайди. |
|
| 29 |
|
| Солиҳ юртга эгалик қилади, Бу юртда то абад истиқомат қилади. |
|
| 30 |
|
| Солиҳнинг оғзи доноликдан сўзлайди, Унинг тили адолатни сўйлайди. |
|
| 31 |
|
| Юрагида Худосининг қонуни жой олган, Шунинг учун қадамида адашмайди. |
|
| 32 |
|
| Фосиқ солиҳни доим кузатади, Уни ўлдирмоқни мўлжаллаб юради. |
|
| 33 |
|
| Эгамиз солиҳни фосиқнинг ихтиёрига топширмайди, Ҳукмга олиб келинганда, солиҳ маҳкум бўлмайди. |
|
| 34 |
|
| Эгамиздан умид қил, Унинг йўлларини тутгин, У сени юксалтиради, бу юртни эгаллайсан, Фосиқнинг қирилиб кетишини сен кўрасан. |
|
| 35 |
|
| Кўрганман фосиқ, золим одамнинг Ўз юртида ям–яшил дарахтдай унганини. |
|
| 36 |
|
| Кўп ўтмай у ўтиб кетди, йўқ бўлди, Қанча қидирсам ҳам, топа олмадим. |
|
| 37 |
|
| Айбсизга эътибор бер, софдилни кузат, Тинчликпарварнинг истиқболи ёрқин. |
|
| 38 |
|
| Гуноҳкорларнинг ҳаммаси қирилиб битади, Фосиқнинг келажаги барҳам топади. |
|
| 39 |
|
| Солиҳ киши Эгамиз туфайли нажот топгайдир, Кулфат чоғи Эгамиз солиҳнинг қалъасидир. |
|
| 40 |
|
| Эгамиздан паноҳ топгани учун Солиҳга Эгамиз мадад беради, уни қутқаради, Фосиқдан омон сақлайди, унга нажот беради. |
|
|
|
|