Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Довуд саноси. |
| 2 |
| Ўзимга ўзим шундай дейман: “Юрар йўлларимни кузатиб борай, Гуноҳ сўздан тилимни тийиб юрай, Фосиқлар ҳамон ўраб тураркан мени, Қулф уриб ёпиб олай оғзимни.” |
| 3 |
| Жим турдим, сукут сақладим, Сўзлашдан бўйин товладим, Ошиб бораверди дардим. |
| 4 |
| Қизиб кетаверди ичларим, Ўйлаганим сари ўртанди кўнглим, Охири калимага келди тилим: |
| 5 |
| “Эй Эгам, умрим ниҳоясини аён қилгин, Қанча куним қолганини аён қилгин, Умрим қанча қисқалигини билайин. |
| 6 |
| Елдай ўтиб кетгувчи умр бергансан, Сенинг назарингда умрим бир лаҳзадир, Ҳар кимнинг умри бир нафасликдир. |
| 7 |
| Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар. |
| 8 |
| Кимдан мен умид қилай энди, эй Раббий? Сендадир менинг барча умидим. |
| 9 |
| Халос қилгин мени гуноҳларимдан, Кулмасин аҳмоқлар менинг устимдан. |
| 10 |
| Сукут сақлайман, оғзимни очмайман, Ахир, Сен Ўзинг мени шу аҳволга солдинг. |
| 11 |
| Мендан офатларингни узоқ қилгин, Сенинг зарбаларингдан ўлай, дедим. |
| 12 |
| Гуноҳлари учун инсонни жазолаб, Унга танбеҳ берасан. Куя егандай азиз нарсаларини йўқ қиласан. Шубҳасиз, инсон бир нафасда ўтиб кетади. |
| 13 |
| Эй Эгам, ибодатимни эшитгин, Нолаю фарёдимга қулоқ солгин. Кўз ёшларимга бефарқ бўлмагин. Ахир, мен Сенинг ўткинчи меҳмонингман, Оталарим каби мусофирман. |
| 14 |
| Қаҳрли нигоҳингни мендан ўгиргин, Токи яна хурсанд бўлайин Бу оламдан ўтиб йўқ бўлмасимдан олдин.” |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/038.mp3
150
38