|
| 1 |
|
| Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. |
|
| 2 |
|
| Мен Эгамизга умид боғладим, У менга юз бурди, фарёдимни эшитди. |
|
| 3 |
|
| Мени балчиқ чуқурдан, Ботқоқликдан чиқариб олди. Эсон–омон мени қаттиқ ерга ўтқазди, Қадамларимни дадил қилди. |
|
| 4 |
|
| У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Ва Эгамизга умид боғлайди. |
|
| 5 |
|
| Бахтлидир Эгамизга умид боғлаганлар, Киборларга суянмаганлар, Бутпарастлардан ёрдам кутмаганлар. |
|
| 6 |
|
| Кўп мўъжизалар кўрсатдинг, эй Эгам Худо, Бизга қаратилган кўп ниятларингни бажардинг. Бирор зот Сенга тенг кела олмас, Оғиз очиб, мўъжизаларинг ҳақида айтсам, Нақадар кўплигини санай олмасдим. |
|
| 7 |
|
| Сен қурбонлигу назрни истамадинг, Куйдириладиган қурбонлигу гуноҳ назрини талаб қилмадинг, Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг. |
|
| 8 |
|
| Ўшанда дедимки: “Мана, мен келдим. Муқаддас Битикларда мен ҳақимда ёзилган. |
|
| 9 |
|
| Сенинг хоҳишингни адо этишдан завқ оламан, Эй Худойим, Сенинг қонунинг юрагим тўридадир.” |
|
| 10 |
|
| Улуғ жамоанг ичра Нажотинг хушхабарини эълон қилганман. Ҳа, эй Эгам, Ўзинг биласан, Оғзимга бир нафас ҳам дам бермаганман. |
|
| 11 |
|
| Қутқарганингни юрагимда яширмадим, Содиқлигинг, нажотингдан ҳар кимга сўйладим, Севгинг, садоқатингни буюк жамоангдан сир тутмадим. |
|
| 12 |
|
| Эй Эгам, мендан шафқатингни дариғ тутмагин, Сенинг севгинг, садоқатинг мени то абад сақласин. |
|
| 13 |
|
| Беҳисоб офатлар атрофимни ўради, Гуноҳларим ўзимнинг бошимга етди, Энди кўзларим кўра олмас, Гуноҳларим бошимдаги сочимдан кўпдир, Энди жасоратим тамоман сўнди. |
|
| 14 |
|
| Эй Эгам, илтимос, менга нажот бер, Келгин тезда, эй Эгам, менга мадад бер. |
|
| 15 |
|
| Жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! |
|
| 16 |
|
| “Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлганидан ваҳимага тушсин. |
|
| 17 |
|
| Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Эгамиз буюкдир”, деб доимо айтсин. |
|
| 18 |
|
| Мен эса ғариб, бечораман, Эй Раббий, мен ҳақимда ўйлагин, Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Худойим! |
|
|
|
|