×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 41

1
Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қасидаси.
2
Кийик ҳарсиллаб талпингандай сув ирмоқларига, Эй Худо, жоним ҳам Сенга талпинади!
3
Жоним ташна Худога, барҳаёт Худога, Қачон бориб, Унинг ҳузурида ҳозир бўламан?
4
Озиғимдир кечаю кундуз кўз ёшларим, “Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим.
5
Шодлик ҳайқириқларию ҳамду санолар остида Жамоа билан бирга Худонинг уйига борардим. Байрам нишонлагани оломон билан борардим. Шуларни эслаб, юрагим пора–пора бўлмоқда.
6
Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукр этаман Яна Унга — нажоткорим,
7
Худойимга. Тушкунликка тушиб кетганман. Шу боис, эй Худо, Сени Иордан диёридан, Хермон тизмасидан, Мизор тоғидан туриб эслайман.
8
Ўкираётган денгизлардай, Гувиллаётган шаршаралардай Сен юборган қайғу тўлқинлари Ўтгандилар устимдан босиб.
9
Кундузи Эгам содиқ севгисини кўрсатади, Тунлари У менга қўшиқ беради, Менга умр берган Худога ибодат қиламан.
10
Худога, суянган Қоямга айтаман: “Нега мени унутиб қўйдинг Сен?! Не учун ғамга ботиб юрмоғим керак Душманларим сиқуви сабабидан?!”
11
Душманларим ҳақоратидан суякларим зирқирайди, Улар муттасил мендан: “Қани Худойинг?!” дея сўрайди.
12
Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукр этаман Яна Унга — нажоткорим, Худойимга.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash