Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг саноси. |
| 2 |
| Эй халқлар! Ҳаммангиз қарсак чалинг, Севинч ҳайқириқлари ила Худони куйланг! |
| 3 |
| Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ шоҳимиз. |
| 4 |
| У бизга итоат эттирди халқларни, Оёғимиз остига ташлади улусларни. |
| 5 |
| Ўзи суйган Ёқубнинг фахрли мулкини Эгамиз биз учун юрт қилиб танлади. |
| 6 |
| Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди, Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди. |
| 7 |
| Ҳамду сано куйланг Худога, мадҳлар куйланг! Ҳа, Шоҳимизга мадҳлар куйланг! Ҳамду сано куйланг! |
| 8 |
| Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг! |
| 9 |
| Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо! |
| 10 |
| Иброҳим Худосининг халқи билан бирга Тўпланарлар халқларнинг ҳукмдорлари. Заминнинг шоҳлари — Худоники, Ғоят баланд юксалгандир У. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/046.mp3
150
46