|
| 1 |
|
| Осифнинг саноси. Худолар Худоси — Эгамиз Сўйлар, даъват қилар ер юзига Шарқдан ғарбга қадар. |
|
| 2 |
|
| Худо Ўз нурини сочар Қуддусдан — Гўзалликда комил шаҳардан. |
|
| 3 |
|
| Худойимиз келар, сукут сақламас, Унинг олдида аланга ямлаб юборар, Атрофида бўрон ғазабдан қутурар. |
|
| 4 |
|
| Ўз халқини ҳукм этмоқ учун Еру осмонни гувоҳ қилиб чақирар: |
|
| 5 |
|
| “Йиғиб келинг Менинг тақводор халқимни, Қурбонлик орқали Мен билан аҳд қилганларни!” |
|
| 6 |
|
| Самолар эълон қилар Худонинг одиллигини, Ҳакам Худонинг Ўзидир. |
|
| 7 |
|
| Худо айтар: “Эшит, эй халқим, Мен сўзлайман, Эй Исроил, сенга қарши гувоҳлик бераман, Мен Худоман, сенинг Худойингман. |
|
| 8 |
|
| Келтирган қурбонликларинг доимо олдимда. Куйдирилган қурбонликларингдан шикоят қилмайман. |
|
| 9 |
|
| Оғилингдаги буқангга муҳтож эмасман, Сурувингдаги эчкингга ҳам зор эмасман. |
|
| 10 |
|
| Меникидир ўрмондаги жамики ҳайвон, Минглаб қирлардаги молу қўйлар. |
|
| 11 |
|
| Меникидир жамики тоғдаги қушлар, Меникидир даладаги барча жониворлар. |
|
| 12 |
|
| Оч қолсам ҳам, сўрамасдим сизлардан, Меникидир олам, ундаги ҳамма нарса. |
|
| 13 |
|
| Мен буқа гўштини ейманми?! Ёки эчки қонини ичаманми?! |
|
| 14 |
|
| Мен, Худога, шукрона қурбонлиги қил, Мен, Худойи Таолога, онтингни адо қил. |
|
| 15 |
|
| Оғир кунда Менга илтижо қилгин, Сенга нажот бераман, Сен эса Менга мақтов айтасан.” |
|
| 16 |
|
| Фосиққа эса Худо шундай дейди: “Не ҳақинг бор қонунларимни тилга олмоққа?! Не ҳақинг бор аҳдимни оғзингга олмоққа?! |
|
| 17 |
|
| Нафрат ила қарайсан–ку йўл–йўриқларимга, Отиб ташлайсан–ку каломларимни орқангга! |
|
| 18 |
|
| Ўғрини кўрганингда, дўстлашасан у билан, Шерик бўлиб оласан зинокорлар билан. |
|
| 19 |
|
| Оғзинг ёмон сўзлар учун доим тайёрдир, Тилингнинг тўқигани фақат ёлғондир. |
|
| 20 |
|
| Ўтириб, биродарингга қарши сўйлайсан, Туғишганингга ҳам туҳмат қиласан. |
|
| 21 |
|
| Шу ишларни қилганингда, сукут сақлардим, Мени ҳам ўзингга ўхшаган, деб ўйладинг. Энди–чи, айбингни бўйнингга қўйиб, Сени ҳукм қиламан. |
|
| 22 |
|
| Эй Мени унутганлар, билиб қўйинг, Йўқса сизларни парча–парча қиламан, Биронта нажот бергувчи топилмайди. |
|
| 23 |
|
| Менга шукрона қурбонлиги келтирганлар Мени иззат қилган бўлади. Мен Ўз нажотимни Тўғри йўлдан юрганларга кўрсатаман.” |
|
|
|
|