Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтилган. Довуд қасидаси. |
| 2 |
| Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир. |
| 3 |
| “Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган”, дея Инсонга Худо осмондан боқар. |
| 4 |
| Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! |
| 5 |
| Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Худога сажда қилмайди. |
| 6 |
| Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Бунақасини илгари кўрмаган улар. Худо сочиб ташлар ғанимларингнинг суякларини. Ахир, Худо рад этган уларни! Шу боис, эй Исроил, сен уларни шарманда қилгансан. |
| 7 |
| Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/052.mp3
150
52